Xiaomi илк бора Mi 8 Youth’ни расмий видеороликларда кўрсатди!

  •   DiMaX
  •  808
  •  15.09.2018 10:24

Xiaomi илк бора Mi 8 Youth’ни расмий видеороликларда кўрсатди!

Хитойлик сермаҳсул смартфонсознинг Mi 8 Youth модели ҳақида анча-мунча маълумотлар тарқалиб улгурган. Унинг тақдимот санаси ҳам маълум, бир нечта суратларини ҳам намойиш этганмиз.

ЎҚИНГ: Ҳали тақдим этилмаган Xiaomi Mi 8 Youth’ни ҳам аллақачон сотиб олиш мумкин!

Энди эса Xiaomi Mi 8 Youth смартфони илк бора расмий видеоларда намоён бўлди. Аниқроғи – унинг ҳозирча фақат орқа панелини кўрсатишмоқда. Корпуснинг орқа қопқоғи градиент – товланувчи тусли бўлиб, мовий ва пушти рангларда товланади.

Иккинчи видеолавҳа эса аслида иккита тизернинг бир-бирга уланган вариантидир. Эътибор берсангиз, унинг 14-сониясида битта лавҳа тугайди – унинг якунида, худди юқоридаги илк видеодаги сингари, смартфоннинг тақдимот санаси эълон қилинган. Давомидан уланган иккинчи ролик ҳам қизиқарли – унда қурилма корпусининг турли тусларда жилваланишига бошқа сюжет орқали ишора қилишган:

Хулласи калом, ёшларбоп Xiaomi Mi 8 Youth модели 19 сентябрда расман тақдим этилади. Унинг савдога чиқарилиш санаси номаълум, аммо «хитойча Apple»нинг аксарият смартфонларини, ҳатто яқинда тақдим этилган «Тезкорлик устаси» – Pocophone F1 ҳамёнбоп флагманини ҳам ушбу дўконимиздан расмий кафолати билан онлайн харид қилишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да акция: Xiaomi смартфони харидида оригинал Mi қулоқчини совға! Нархлар билан танишинг (2018 йил 7 сентябрь)