Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

  •   DiMaX
  •  3272
  •  22.12.2020 10:05

Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

«Хитойча Apple» оралиқ талқиндаги – MIUI 12.5 график қобиғини чиқариши маълум; ундаги айрим ўзгаришлар рўйхати билан мана бу хабаримизда танишиш мумкин. Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига унинг Янги йил байрамигача тақдим этилиши айтилган эди.

ЎҚИНГ: 80 хилдаги Xiaomi, Redmi ва Poco смартфонларига MIUI 12.5 прошивкаси келади!

Лекин бу хабар нотўғри бўлиб чиқди – MIUI 12.5 оддий фойдаланувчиларга ҳали кейинги йилнинг баҳоридагина тарқатилар экан. Xiaomi дастурий таъминот бўлими раҳбари айтган апдейт эса фақат Хитойдаги ёпиқ бета-тест дастури иштирокчиларига тақдим этилар экан.

Шунингдек, куни кеча биз Xiaomi Mi 11 флагманининг ишлаётган ҳолида «жонли» суратини эълон қилган эдик. Энди ўша расм ҳам фейк эканлиги аниқланган – бу смартфон «яширин камера»ли бўлмас экан:

Буни фош этган машҳур тармоқ информатори Ice Universe ёзишича, Xiaomi Mi 11 моделида селфи учун экраности камера бўлмайди, оптик датчик дисплейнинг юқори чап бурчагида очилган тирқишга жойланади. Шу билан бирга, у мазкур қурилманинг яна бир ўзига хослигини таъкидлаган: флагманнинг экрани нафақат икки ёнидан, балки ҳар тўртала томонидан қайрилган бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!