Xiaomi исмли чақалоқ туғилди!

  •   DiMaX
  •  1310
  •  24.04.2018 12:57

Xiaomi исмли чақалоқ туғилди!

Технологик компанияларнинг ҳақиқий ишқибозлари баъзида уларга фанатликни ҳаддан ошириб юборишади. Масалан, Индонезиядаги оила яқинда ўзининг фарзандига Xiaomi дея исм қўйган. Бу хусусда Mydrivers нашри хабар бермоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi бу сафар ҳам янги инновация билан ҳаммани лол қолдирди

Айтилишича, Xiaomi исмли бу қизалоқ – индонезиялик жуфтликнинг тўнғич фарзандидир. Унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси «хитойча Apple»нинг Weibo ижтимоий тармоғидаги расмий саҳифасида эълон қилинган.

Гувоҳномадаги ёзувлардан англашиладики, Сяоми Фраделла Науфалин исмли чақалоқ 2017 йилнинг августида туғилган.

ЎҚИНГ: Муваффақият тарихи: Xiaomi асосчиси хитойлик Стив Жобс ҳақида