Xiaomi жамоатчиликни Mi A2 билан таништирди

Xiaomi жамоатчиликни Mi A2 билан таништирди

Шу йилнинг 30 апрель куни тақдим қилинган Xiaomi Mi 6X смартфонининг "эгизаги" борлиги ҳақида хабарлар тўхтагани йўқ.

Бугун, 16 июлда Xiaomi компанияси ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Mi A2 смартфонининг тақдим қилинишини тасдиқлади. У ўтган йилнинг сентябрида намойиш қилинган Mi A1 моделининг "меросхўри"дир. 

Тармоқда эълон қилинган расмий постерда "Android One - янги авлодга оз қолди" деган ёзув туширилган.

Mi A2 деб ном олган девайснинг техник жиҳатлари фарқ қилмайди. Унинг операцион тизими эса "Android One", яъни тоза андроид!

Янги смартфон ромдан холи бўлган олд панели ҳамда қўш сенсорли бош камераси билан ўзига хос.

Бош камера 12 мегапикселли аниқлигидаги суратлар олади. Ундаги ёрдамчи сенсори эса 20 Мп сиғимли. Бош камерада портрет режимида суратга олишда "сунъий ақл" функцияси татбиқ қилинган.

Селфи камера учун 20 мегапикселли сенсор танланган ҳамда бу камера ҳам светодиодли фоточақноқ ва "сунъий ақл" функциясига эга бўлган.

Смартфон металл корпусга эга бўлган. Корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканери ўрнатилган. Xiaomi Mi A2 учун диагонали 5,99 дюймли, пиксел сиғими Full HD+ (2160 х 1080 пикселли) дисплей танланган.

Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори, 4 ёки 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 ёки 128 гигабайтли доимий хотира платформа самарадорлиги учун аҳамиятли.

Mi A2 дастурий таъминотни Google компанияидан олади ва халқаро бозорга мослаштирилган. Бу эса смартфоннинг барқарор ва тезкор ишлашига хизмат қилади.

Xiaomi маълум қилишича, Mi A2 24 июлда тақдим қилинади.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.