Xiaomi камераси корпусдан чиқувчи, SD855 чипли Redmi флагманининг илк расмий видеосини тарқатди!

  •   DiMaX
  •  802
  •  30.04.2019 10:05

Xiaomi камераси корпусдан чиқувчи, SD855 чипли Redmi флагманининг илк расмий видеосини тарқатди!

«Хитойча Apple» ҳамёнбоп смартфонларга ихтисослашган Redmi брендининг кутилаётган флагманини Snapdragon 855 чипи билан таъминлаши маълум. Шунингдек, унинг олд камераси корпуснинг ичидан чиқадиган бўлади.

ЎҚИНГ: Redmi 855’нинг тўлиқ хусусиятлари ошкор қилинди

Кеча ушбу компания Weibo ижтимоий тармоғида мазкур смартфоннинг илк видеотизерини эълон қилди. Ушбу лавҳада Redmi флагманининг олд камераси корпус ичидан чиқиши аниқ-равшан кўрсатилган ва кучли самарадорликка ишора қилинган. Реклама ролиги «Қасоскорлар: Финал» фильмининг трейлери билан ҳамоҳангликда ишланган.

Мана, ўзингиз томоша қилинг:

Ушбу қурилманинг 4000 мА/соатлик аккумулятор, Google Pay контактсиз тўловлари учун NFC-чип ҳамда 48 мегапикселлик Sony сенсорига эга камера билан жиҳозланиши кутилмоқда. Компания расман реклама қила бошлаганига қараганда, унинг намойиш куни ҳам яқин.

. Айрим русумлардаги Xiaomi телефонларини эса аллақачон 585 000 сўмдан бошланувчи нархларда Terashop.uz интернет-дўконимиздан сотиб олиш имкони бор.

ЎҚИНГ: Арзонлаштирилган флагман – Mi 9 SE ҳам Terashop.uz’га келди! Xiaomi смартфонларининг пасайган нархлари билан танишинг! (2019 йил 29 апрель)

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!