Xiaomi кейинги йил яна нақ 10 моделда 5G-смартфон чиқаради!

  •   DiMaX
  •  1005
  •  21.10.2019 12:30

Xiaomi кейинги йил яна нақ 10 моделда 5G-смартфон чиқаради!

«Хитойча Apple» шу пайтгача бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи иккита смартфонни тақдим этган. Булар – Mi Mix 3 слайдерининг (сотиб олиш) тақдимотдан кейинроқ сюрприз тарзида эълон қилинган 5G-версияси ҳамда энг арзон 5G-смартфон бўлмиш Mi 9 Pro 5G флагманидир. Mi Mix Alpha эса ҳозирча концептуал смартфон мақомидадир.

ЎҚИНГ: РАСМИЙ ВИДЕО: Xiaomi Mi Mix Alpha’ни илк бор қадоғидан олиб ишлатиб кўрамиз!

Юқорида санаб ўтилганларнинг учтаси ҳам қимматбаҳо флагманлар туркумига киради, охиргисини ҳатто нақ 140 минг доллар нархида таклиф этишяпти! Бироқ бу компаниянинг суббренди яқин орада ўзининг Redmi K30 флагманини намойиш этади ва у бирмунча арзон бўлади.

Xiaomi’нинг бу йилги 5G-смартфонлари мана шу учта моделдан иборат бўлса, кейинги йил уларнинг сони уч каррадан ошиққа кўпаяди. Буни корпорация раҳбари Лей Цзунь (Lei Jun) кеча – 20 октябрь куни, World Internet Conference тадбирида маълум қилган.

5G технологияси ҳақида эса Лей Цзунь шундай деган: «Унинг улкан имкониятлари мавжуд, аммо улкан муаммолари ва хатарлари ҳам бор. Бу борада ҳар ким ҳар хил қарамоқда, лекин Xiaomi оптимистик қарашга эга».

Раҳбарининг таъкидлашича, Xiaomi кейинги йилнинг ўзидаёқ бешинчи авлод уяли алоқа тармоғида ишлай оладиган ўнта русумда смартфон намойиш қилади.

Дарвоқе, Xiaomi аллақачон Mi Mix 4 смартфонини ҳам тайёрлаб улгурган, биз унинг экрани ёқиқ ҳолда ишлатиб кўрсатилган «жонли» видеосини ҳамда суратини эълон қилганмиз. Шу кунгача глобал савдога чиққан турли Xiaomi телефонларини эса 610 000 сўмдан бошланувчи нархлар асосида Terashop.uz онлайн дўконимиздан харид қилиш мумкин. Ҳали яқиндагина намойиш қилинган иккита – Redmi Note 8 ва Redmi Note 8 Pro моделлари ҳам етиб келган.

ЎҚИНГ: 1 ноябргача смартфон олишга улгуринг, кейин IMEI-кодларини рўйхатдан ўтказиш пулли бўлиб, нархлар ҳам ошади!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!