Xiaomi компаниянинг 8 йиллиги шарафига Mi 8 смартфонини чиқаришини расман эълон қилди

  •   DiMaX
  •  1373
  •  16.05.2018 19:05

Xiaomi компаниянинг 8 йиллиги шарафига Mi 8 смартфонини чиқаришини расман эълон қилди

«Хитойча Apple» ўзининг навбатдаги флагман смартфонини саноқ бўйича Mi 7 эмас, балки битта сон «сакраб ўтиб», Mi 8 деб номлаётгани ҳақида ёзганмиз. Мазкур флагман купертиноликларнинг iPhone X суперфлагманига ҳақиқий рақиб бўлиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: РАСМАН: Xiaomi компанияси 3D Face сканерига эга Mi 8 флагманининг тақдимот кунини маълум қилди

Шу ва бошқа хабарларда, Xiaomi Mi 8 смартфонини 23 май куни намойиш этиши айтиб келинаётган эди. Лекин бугун – 16 май куни тарқалган маълумотларга кўра, тақдимот маросими 31 май санасига кўчирилган.

Androidpure нашрининг ёзишича, Xiaomi бугун Weibo ижтимоий тармоғидаги ўз расмий аккаунти орқали шунга бағишланган тизер эълон қилинган. Унга кўра, навбатдаги флагман компаниянинг саккиз йиллиги шарафига Xiaomi Mi 8 Anniversary Edition деб номланмоқда.

Шу пайтгача олинган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 8 Anniversary Edition сартфони 2,8 ГГц такт частотасида ишловчи саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 845 процессорига эга. Унга тасвирларни қайта ишлашда Adreno 630 график тезлатгичи ёрдам беради. Смартфон 8 гигабайтлик тезкор ва 128 гигабайтлик доимий хотирага эга бўлиб, тўлақонли юз сканери – 3D Face тизими билан таъминланган.

Шунингдек, Хитойда бўлиб ўтадиган ушбу тадбирда Mi Band 3 «ақлли» билагузугини ҳам кўрсатиши кутилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Band 3’ни ишлаётган ҳолида илк бор «жонли» томоша қиламиз!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!