Xiaomi компанияси кичик ҳажмдаги Xiaomi 12X смартфонини тақдим этмоқчи

Xiaomi компанияси кичик ҳажмдаги Xiaomi 12X смартфонини тақдим этмоқчи

Xiaomi 12 серияси келаси ойда тақдим этилади. Янги серия худди аввалги  Mi 11 линейкаси каби бир неча смартфонлардан ташкил топади. Маълумотларга кўра, янги серияда Xiaomi 12X смартфони ҳам бўлади. 

Kacper Skrzypek типстери Xiaomi 12X номини IMEI маълумотлар базаси рўйхатидан топди. 

Смартфон модель рақами 2112123AG бўлиб, бу ердаги “G“ ҳарфи қурилманинг Global версиясида эканлигини билдиради. 

Skrzypek берган маълумотларга кўра, Xiaomi 12X смартфони Snapdragon 870 чипи, 120Hz OLED дисплейи ҳамда 50МП асосий камерага эга бўлади.

Ушбу техник жиҳатлари Xiaomi 11X (Poco F3 ҳамда Redmi K40) смартфонини эслатиб юборади. Негаки, ушбу смартфон Snapdragon 870 чипи, 120Hz OLED дисплейи ҳамда 48МП асосий камера билан жиҳозланган эди. Бу ерда ўзгариш деб, 50 мегапикселли асосий камерани айтиш мумкин. 

Энг қизиғи, смартфоннинг корпус ўлчамлари 145.4 х 65.4 миллиметрни ташкил қилади, яъни Xiaomi 12X кичик ҳажмли флагман смартфон бўлади. 

Смартфоннинг нархи қанча бўлиши ҳозирча номаълум. Шуниси аниқки, ушбу қурилма Xiaomi'нинг юқори даражадаги флагман смартфонларидан арзонроқ бўлади.

Мисол учун, Poco F3 смартфони 349 евро нархда сотувга чиққан эди. Аммо янги смартфонга юқори даражали камералар, тезкор қувватлаш технологияси ҳамда катта ҳажмдаги аккумулятор ўрнатилса, унинг нархи ошиб кетиши мумкин. 

ЎҚИНГ: Xiaomi 12 смартфони қандай дизайнга эга бўлади? 

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.