Xiaomi компанияси Redmi Note 11 Pro'нинг янги версиясини тақдим этади

Xiaomi компанияси Redmi Note 11 Pro'нинг янги версиясини тақдим этади

Xiaomi онда-сонда ўзининг эски смартфонларини янгилаб, қайта тақдим этиб туради. Бунга Redmi Note 8 2021 моделини мисол қилиб кўрсатиш мумкин. Google Play Console'даги маълумотдан шу аниқ бўлдики, келаси йилда компания Redmi Note 11 Pro 2023 моделини тақдим этади. 

Ушбу қурилма Redmi Note 11 Pro моделига ўхшайди, фарқли томони унга бошқа чипсет ва камералар ўрнатилади. Google Play Console маълумотларига кўра, 2023 йилги версия Snapdragon 712 чипида ишлайди. 2019 йилда ишлаб чиқарилган ушбу чипнинг унумдорлик даражаси унчалик юқори эмас.

Ҳозирги модель Helio G96 чипи билан жиҳозланганлигини ҳисобга олсак, янги моделнинг унумдорлиги унчалик ошмайди. Бироқ самарадорлик бўйича Snapdragon чипи яхшироқ, чунки у 10 нанометрли жараён асосида яратилган (Helio чипсети - 12 нанометр). 

Қизиқ томони шундаки, камераларнинг ўзгариши янги Redmi Note 11 Pro моделини деярли Redmi Note 10 Pro моделига ўхшаб қолишига сабаб бўлган. Ўзи Noтe 10 Pro ва Note 11 Pro моделлари камера техник кўрсаткичлари жиҳатидан бир-биридан унча фарқ қилмайди. Иккила моделга 108МП асосий, 8МП ультракенг ҳамда 2МП сатҳ камералар ўрнатилган. Биргина фарқ 10 Pro модели 5МП макро, 11 Pro эса 2МП макро камерага эга. 

ЎҚИНГ: Vivo ўзининг навбатдаги букламафонини тақдим этади 

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!