Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

  •   DiMaX
  •  3773
  •  06.02.2019 10:19

Xiaomi компанияси Redmi Note 7 рекламасида Galaxy M10 ва M20’ни масхара қилди

Samsung компанияси айнан хитойлик арзончи смартфонсозлар билан рақобатлашиш учун Galaxy M туркумидаги смартфонларини тақдим этганидан хабарингиз бор. Кечагина уларнинг дастлабкилари савдога чиқарилиб, бир неча дақиқадаёқ биринчи партия сотиб тугатилган.

ЎҚИНГ: Энг арзон Samsung смартфонлари – Galaxy M10 ва M20 сотувга чиқди, нархлари билан танишинг!

Бунақа ҳолат Samsung тарихида кузатилмаган, Xiaomi ва бошқа компаниялар савдосида эса учраб туради. Ҳиндистон бозоридаги асосий рақибини пайқаб қолагн «хитойча Apple» дарҳол жанубий кореяликларнинг ушбу ютуғига қарши ўзига хос жавоб қайтарди.

Бир қарашда бу – Redmi Note 7 рекламаси, аммо унда Galaxy M туркуми смартфонлари масхара қилинган. Тўнкарилган расмда биз, Xiaomi фикрича, Galaxy M ҳамда Redmi Note 7 экранларидаги фарқни кўрамиз – унда Samsung смартфонининг экрани тасвирни хирароқ акс эттирган.

Ушбу рекламада Redmi Note 7 моделидаги 48 мегапикселлик камерага ҳам урғу берилган. Бу борада хитойликлар ҳақ – Galaxy M10 ва M20 камералари эгаларини хурсанд қилмайди.

Дарвоқе, расм ва ёзувларнинг тескари жойланган, бу – Xiaomi фикрича, Redmi Note 7 харидорларнинг «бошини айлантириб» қўйишига ишора.

Айтиш керакки, ҳозирча Redmi Note 7 ҳам, Galaxy M10 ва M20 ҳам Ўзбекистон бозорига етиб келмаган. Лекин Terashop.uz интернет-дўконимиздан айрим Samsung смартфонларини 949 000 сўмдан бошланган нархларда сотиб олиш, Xiaomi смартфонларини эса 819 000 сўмдан бошланувчи нархларда  харид қилиш имкони  мавжуд.

ЎҚИНГ: «Ёнғоқчақар» Redmi Note 7 смартфонини AliExpress’дан сотиб олинг!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!