Xiaomi компаниясидан янги фитнес-билакузук

Xiaomi компаниясидан янги фитнес-билакузук

Xiaomi компанияси фитнес-билакузукнинг иккинчи авлоди тақдимотини ўтказди. Мазкур қурилма юракнинг ритмини ўлчовчи ўрнатма мониторга эга ва у гаждетнинг орт қисмига ўрнатилган. Бундан ташқари, «Хитой «олмаси»»да ақлли уйғоткич тизимини ҳам кенгайтирган.

Mi Band 1S да биринчи авлод Xiaomi Mi Band фитнес-билакузугига хос бошқа функциялар сақланган.

Гаджетда ўтказиб юборилган қўнғироқ ҳақидаги вибрацияли эслатма, смартфонни тезкор қулфлаш сингари функциялар ҳам бор.

Mi Band 1S фитнес-билакузукнинг оғирлиги тасмасиз ҳолатда 5,5 г бўлса, бошқарув модулининг ўлчами 37 x 13,6 x 9,9 мм.

Шунингдек, қурилма IP67 ҳимояси “шарофати” билан сувдан “қўрқмайди” ва аккумулятор қуввати 45 мАс.

Дизайнда ўзгариш йўқ, бироқ тасмалар турли рангда. Дидингизга қараб танлаб олаверасиз.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Band қурилмаси биринчи авлоди жамоатчиликка тақдим этилганидан сўнг, дунё фитнес-билакузуклари рейтингининг иккинчи ўрнига кўтарилиб олганди.

Жорий йилнинг дастлабки 3 ойда компания миллионта Mi Band сотган бўлса, июль бошидаги савдо кўрсатгичи 6 млн.донани ташкил этган. Бундай яхши кўрсатгичнинг сабаби қулай нархлар, деб ҳисоблашмоқда мутахассислар.

Айтиш керакки, Mi Band 1S фитнес-билакузуги 99 юан нархида. Биринчи гаджетнинг баҳоси эса 69 юанга тушиб қолди. Mi Band 1S қурилмасини 11 ноябрдан бошлаб буюртма қилишингиз мумкин.

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!