Xiaomi кучли процессор ва камерали Mi 6’ни тақдим қилади

Xiaomi кучли процессор ва камерали Mi 6’ни тақдим қилади

Хитойнинг Xiaomi компанияси кейинги ойда ўзининг навбатдаги флагман смартфони бўлмиш Xiaomi Mi 6 девайсини намойиш қилади. Унинг керамика маҳсулотидан ишлаб корпус версияси ҳам бўлади.

Мазкур смартфон 6 гигабайтли тезкор хотира ва 128 ГБ флэш-хотира билан таъминланади. Бу тўғрида Gizmochina инсайдери маълумот тарқатмоқда.

Ишончли манбаанинг хабар беришича, Xiaomi флагманни 16 апрелда тақдим қилади ва шу ойдан сотувга чиқаради. Mi 6 жаҳоннинг энг кучли процессори бўлган Snapdragon 835’да фаолият кўрсатади. Шунингдек, унинг 5,2 дюймли дисплейи 2.5D эффектига эга ҳимоя шишаси билан қопланади.

Шунингдек, Mi 6 яқиндагина тақдим қилинган Sony Xperia XZ Premium’да ўрнатилган камера технологиясига эга бўлади. Яъни, гаджет 19 мегапикселли, 1/2,3 дюймли сенсор, лазерли автофокус ҳамда f/2.0 туридаги ёруғлик ўтказувчи оптик прибор билан таъминланади.

Шунингдек, Xiaomi Mi 6’нинг стандарт талқини 4 ГБ оператив, 32 ёки 64 ГБ доимий ички хотирага эга бўлади.

Эксперт ва таҳлилчиларнинг фикрича, флагманларга ҳам етакчи рақибларига қараганда 2 баробар арзон нарх қўядиган Xiaomi компанияси Mi 6’нинг базавий талқинини $290, юқори талқинини $362 доллардан сотувга чиқаради.

Феврал ойи якунида хитойлик ишлаб чиқарувчи Xiaomi ўзининг шахсий процессори бўлмиш Surge S1 процессорида ишлайдиган Xiaomi Mi5C смартфонини намойиш қилган эди.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!