Xiaomi кутилмаганда яна битта потенциал бестселлер тайёрлабди!

  •   DiMaX
  •  1179
  •  13.12.2019 17:18

Xiaomi кутилмаганда яна битта потенциал бестселлер тайёрлабди!

«Хитойча Apple» куни кеча Redmi K30 русумли 5G-флагман ҳамда унинг 4G-версиясини тақдим этган эди. Шунингдек, у мазкур бренднинг илк смарт-колонкаси RedmiBook 13 ноутбукини ҳам кўрсатган.

ЎҚИНГ: Xiaomi «яширин камерали» Mi Mix 4 флагманининг тақдимот кунини эълон қилди

Таниқли тармоқ информатори Мукул Шарма (Mukul Sharma) эса Xiaomi яна битта маҳсулотни тақдимотга тайёрлаганини маълум қилди. Бу ерда гап буткул симсиз Xiaomi Mi AirDots Pro янги авлод қулоқчини ҳақида кетмоқда.

Bluetooth стандартлари билан шуғулланувчи Bluetooth Special Interest Group ташкилотининг маълумотлар базасига аллақачон Xiaomi’нинг бу маҳсулоти рўйхатдан ўтганлиги ҳақида маълумот жойланди. Шунга қараганда, аксессуарнинг тақдимоти яқин, шекилли.

Айтиш керакки, Xiaomi ҳамда Redmi брендлари остида шу кунгача тақдим этилган симсиз қулоқчинлар жадал суръатларда сотилмоқда. Шундай экан, янги авлод Mi AirDots Pro ҳам хит бўлиши олдиндан маълум.

ЎҚИНГ: Қулоқчиннинг «додаси» чиқди – нақ 67 655 долларлик!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!