Xiaomi LEX: сирли смартфоннинг асл номи ва тақдимот куни расман маълум қилинди!

  •   DiMaX
  •  1536
  •  06.10.2018 17:27

Xiaomi LEX: сирли смартфоннинг асл номи ва тақдимот куни расман маълум қилинди!

«Хитойча Apple» ўзининг илк ромсиз слайдери – Mi Mix 3 флагманини тайёрлагани ва яқинда тақдим этишидан хабарингиз бор. Мазкур гаджет ҳақидаги сўнгги янгиликларда компаниянинг яна битта янги смартфони илк бор тилга олинганди.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг янги – сирли LEX ҳамда ромсиз Mi Mix 3 смартфонларида махсус Xiao AI тугмачаси бўлади!

Xiaomi Mi Mix 3 моделига бағишлаб Weibo ижтимоий тармоғида эълон қилинган янги тизерлар шундан далолат бераётир. Шунингдек, аввал Xiaomi Lex деб аталган мазкур гаджетнинг бозорга тақдим этиладиган номи ҳам аниқ бўлди. Яъни, бу Mi Note 4 фаблети бўлиб, у ҳам 15 октябрда намойиш қилинади.

Хабарларга кўра, Mi Note 4 якка кристалли Snapdragon 710 процессори базасида ишлайди. Унинг техник хусусиятлари борасида ҳозирча бошқа маълумот йўқ.

Terashop.uz интернет-дўконимизда эса Xiaomi’нинг бир қатор ҳамёнбоп смартфонларини, шунингдек, «Тезкорлик устаси» дея тавсифланувчи арзон флагмани – Pocophone F1 моделини, шунингдек, энг янги – Redmi Note 6 Pro фаблетини ҳам онлайн харид қилишингиз мумкин. Уларнинг барчасига бир йиллик муддатли расмий кафолатга эга эканлиги, онлайн тарзда буюртма бериш, ўзингизга қулай усулда тўлов қилиш имкониятлари ҳамда Ўзбекистон бўйича бепул элтиб берилиши сизга маъқул келади.

ЎҚИНГ: Terashop.uz’да арзонлаштирилган Xiaomi Redmi смартфонларининг нархлари (2018 йил 3 октябрь) – харидингиз Ўзбекистон бўйлаб бепул элтиб берилади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!