Xiaomi машҳур флагманининг рекорди борасида барчани лақиллатган экан!

  •   DiMaX
  •  1094
  •  02.11.2020 14:04

Xiaomi машҳур флагманининг рекорди борасида барчани лақиллатган экан!

Жорий йилнинг 11 август куни Xiaomi ўзининг ўн йиллик юбилейи тадбирида Mi 10 Ultra (хитойча версияда – Mi 10 Extreme Commemorative Edition) смартфони намойишини ўтказган эди. Биз ушбу суперфлагманининг барча қисмлари олиб кўрсатилган расмий видеосини ҳамда тўлиқ техник жиҳатларини ҳам чиқарганмиз. Лекин кейинроқ...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’нинг тақдимотда айтилмаган яна бир сири очилди!

Xiaomi Mi 10 Ultra тақдимотида айтилишича, бу қурилма рекорд даражадаги – 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига эга. Худди шундай кучдаги зарядчик смартфоннинг қадоқ жамланмасида бўлади. Шунингдек, бу – Quick Charge 5 технологияли кам сонли телефонлардан биридир.

Android Authority нашри таҳририяти эса Xiaomi’нинг юбилей суперфлагманини тест қилиб кўрди ва бу борада ишлаб чиқарувчининг алдаганини фош этди. Маълум бўлишича, Xiaomi Mi 10 Ultra модели компания мақтанганидек 120 эмас, балки 80 ваттликкача тезкор зарядланар экан.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Тест кўрсатишича, қадоқда келган қувватлагич токка уланганида 92,3 ватт истеъмол қила бошлайди, лекин кейин унинг қуввати 86,4 Вт.гача тушади. Бунда смартфон оладиган заряд эса «атиги» 80,1 ваттга тенг бўлади.

Шунга қарамасдан, Xiaomi Mi 10 Ultra – бозордаги энг тезкор зарядланувчи смартфонлардан биридир. Унинг аккумулятори нолдан бошлаб тўлиқ қувватланишига бор-йўғи 21 дақиқа етарли бўлган. Уни ўз қадоғида келган адаптер ёрдамида – 80 ваттлик қувватлаганда смартфоннинг энг юқори ҳарорати 43,8 °C.га тенг бўлган. Батарея заряди 70 фоизга етганида ҳарорати пасайган.

Мутахассислар бу флагманни пастроқ қувватли тезкор адаптерлар билан ҳам зарядлаб кўришган. Жумладан, 18 ваттлик қувватлагич ишлатилганида унинг аккумулятори тўлиши учун 68 дақиқа керак бўлган. 50 ваттлик усулда тўлиқ зарядлаш учун эса 29 дақиқа сарфланган, бунда максимал ҳарорат 39,1 °C.га тенг бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!