Xiaomi Mi 10 DxOMark рейтингида биринчи

Xiaomi Mi 10 DxOMark рейтингида биринчи

Информаторларнинг хабар беришича, Xiaomi аллақачон DxOMark лабораториясига энг яхши камерали телефонлар ренгтингида юқори ўринда турувчи янги флагман смартфонини жўнатган. Хабарларга кўра, гап Xiaomi Mi 10'нинг Xiaomi Mi 10 Pro версияси ҳақида бормоқда.Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro Snapdragon 865 чипи, Samsung'нинг AMOLED гиперболик экрани, 90Hz тасвирни янгилаш частотаси ва FHD+ билан жиҳозланади. Бундан ташқари, қурилма, UFS 3.0 флеш-хотирасига эга бўлиши, супер тезкор симли қувватланишни ҳамда тезкор симсиз зарядланишни қўллаб-қувватлаши, бешинчи авлод тармоқларида (NSA ва SA) икки режимда ишлаш хусусиятларига эга бўлиши кутилмоқда. Аввалроқ, Xiaomi смартфонлар бўлимининг президенти Лин Бин Redmi K30 5G'дан кейин компаниянинг барча 5G смартфонлари янги мобил тармоқнинг икки режимига эга бўлишини айтганди.

Смартфон 11 февраль куни тақдим қилиниши кутилмоқда. Бошланғич нархи камида 510 долларни ташкил қилиши айтилмоқда.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!