Xiaomi Mi 10 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi Mi 10 қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi'нинг навбатдаги Mi флагмани ҳақида маълумотлар сизиб чиқа бошламоқда. Бир неча кун олдин ушбу қурилмага тегишлилиги таъкидланган жонли тасвирлар ҳам пайдо бўлганди.

Энди эса смартфоннинг расмий реклама баннери эълон қилинди. Бир қарашда кўриш мумкинки, Mi 10 дизайни Mi Mix Alpha'ники каби ишланган. Албатта, бу ерда икки томонлама дисплей йўқ, бироқ орқа панель ўртасидан ўтган қора чизиқ футурустик қурилмани ёдга солади.

Рекламадан ҳам кўриниб турганидек, гаджетга, кутилганидек, Snapdragon 865 5G чипи ўрнатилади. 5G ёзуви ҳам кўриниб турибди, бироқ бу Mi 10 Pro'дагина мавжуд бўлиши ҳам мумкин.

Баннернинг қуйи қисмида ёзилишича, тақдимот 11 февраль куни бўлиб ўтади.

ЎҚИНГ: Xiaomi оммабоп девайсини янада арзон – Lite-версияда чиқаряпти