Xiaomi Mi 10 туркумининг 300 евродан арзон янги 5G-модели шу ойдаёқ чиқади!

  •   DiMaX
  •  1111
  •  02.09.2020 10:34

Xiaomi Mi 10 туркумининг 300 евродан арзон янги 5G-модели шу ойдаёқ чиқади!

«Хитойча Apple» яқиндагина ўзининг юбилей суперфлагмани – Mi 10 Ultra моделини намойиш қилган. Компания бу йилги флагманлари туркумида яна Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини ҳам тайёрлагн ва биз булардан энг зўрининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

Компания куни кеча қизиқ баёнот билан чиқиш қилди: Xiaomi Mi 10 оиласининг битта вакили сентябрда тақдим этилар экан. Xiaomi унда бешинчи авлод уяли алоқа тармоғини қўллаб-қувватловчи Snapdragon 7 сериясидаги энг янги процессорни қўллайди.

Энг қувонарлиси, ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Xiaomi Mi 10 туркумининг янги модели 300 евродан ҳам арзон бўлади! Компания бу ҳақда ўзининг Twitter’даги расмий саҳифасида ёзишича, унинг «бошланғич нархи €2XX» экан.

Янги ҳамёнбоп 5G-смартфоннинг номи ва бошқа хусусиятлари ҳозича маълум эмас, кузатувчиларнинг фикрича, бу Xiaomi Mi 10T модели бўлиши мумкин. Янгиликларни Terabayt.uz билан бирга кузатишда давом этинг.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!