Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

  •   DiMaX
  •  4123
  •  29.08.2020 15:38

Xiaomi Mi 10 Ultra’да яширин камера қандай ишлашини «жонли» видеода томоша қиламиз!

ZTE компанияси 1 сентябрь куни олд камераси дисплейнинг ортига яширилган илк смартфон – Axon 20 5G моделини тақдим этади. Лекин Xiaomi ундан ҳам аввал экраности камера (ёки яширин камера) қўлланувчи смартфонини «жонли» видеода кўрсатди.

ЎҚИНГ: Экраности селфи-камерали илк смартфонни тўртта рангда расман кўрсатишди!

Xiaomi кеча эълон қилган видео реклама характерида бўлса, энди хитойлик бир техноблогер шу технологияга эга смартфонни ўзи «жонли» тарзда, маркетинг безакларисиз видеога олиб эълон қилди. Унинг қўлида «Хитойча Apple»нинг юбилей суперфлагмани – Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг махсус версиясини кўрамиз.

Влогер махфий селфи-камерали модификацияли флагманни оддий версиядаги Xiaomi Mi 10 Ultra билан ва ҳатто ўтган йилги прототип билан ҳам таққослаган.

Эътибор берган бўлсангиз, бултурги прототипдагига нисбатан учинчи авлод экраности камераси дисплейда камроқ билинади. Прототипда у экраннинг юқори қисми ўртасига жойланган бўлса, Xiaomi Mi 10 Ultra’нинг махсус версиясида юқори чап бурчакдадир.

Xiaomi компаниясининг таъкидлашича, фақат унинг учинчи авлод дисплейорти камераси оддий селфи-камералар каби сифатли суратлар олишга қодир. Бу эса уни «деярли идеал» даражага кўтаради ва рақобатчиларнинг ечимлари унга тенг кела олмайди, дейишмоқда «Хитойча Apple» вакиллари.

Табиийки, Xiaomi Mi 10 Ultra моделининг олд камераси экраннинг орқасига яширилган версияси сотувга чиқмайди. Компания бундай технологияга эга бўлган смартфонини бозорга келаси йил чиқиши кутилмоқда, эҳтимол, бу Xiaomi Mi 11 флагмани бўлар.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...