Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro'ларнинг глобал тақдимот санаси қачон?

Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro'ларнинг глобал тақдимот санаси қачон?

MWC бекор қилингани сабаб глобал тақдимоти санаси номаълум бўлиб турган Xiaomi Mi 10 ва Mi 10 Pro флагманлари бутун жаҳондаги мижозларга қачон тақдим қилиниши маълум бўлди.

Компаниянинг хабар беришича, янги қурилмалар онлайн равишда 27 март санасида тақдим қилинади.

Бу эса аввалги режалардан бир ой кейин, демакдир. Бундан чиқди, глобал бозордаги савдолар ҳам айнан 27 март куни ёки ундан кўп ҳам ўтмай бошланиши керак.Маҳаллий бозорга аллақачон чиқарилган 5G'ли бу икки флагманнинг савдоси Хитойда аъло даражада бўлиб, Mi 10 Pro савдолар бошланиши билан 33 000 — 40 000 дона оралиғида сотиб бўлинганди. Қизиғи, Pro бўлмаган талқин эса 42 000 — 50 000 дона оралиғида сотилган.

Маълумот учун, Mi 10 Pro DxOMark рейтингида айни дамда етакчилик қилиб турибди (Oppo Find X2 билан бирга).

Глобал тақдимотни YouTube, Twitter ва Facebook'да жонли равишда 27 март Тошкент вақти билан 18:00 дан томоша қилишингиз мумкин бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10S ҳам чиқади: Snapdragon 865 Plus, янгича камера, нархи эса...

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.