Xiaomi Mi 10’ни илк «жонли» суратларда батафсил кўрамиз!

  •   DiMaX
  •  2321
  •  15.01.2020 09:38

Xiaomi Mi 10’ни илк «жонли» суратларда батафсил кўрамиз!

Xiaomi компанияси бу йил 10 ёшга тўлди ва яқинда юбилей флагманлари – Mi 10 туркумидаги смартфонларини тақдим этмоқда. У аввалроқ AnTuTu бенчмаркида рекорд натижа кўрсатиб ҳам, расмий намойишдан олдин сотувга чиқиб ҳам улгурган.

ЎҚИНГ: Xiaomi топ-менежери билмасдан Mi 10 нархи ва тақдимот вақтини «сотиб қўйди»! (+«жонли» сурат)

Инсайдерлар энди Xiaomi Mi 10 моделининг ҳам олдиндан, ҳам орқа томонидан олинган биринчи ҳақиқий расмларини тарқатишди. Ушбу телефон экранининг ён қирралари қайрилган, дисплейнинг юқори чап бурчагида эса олд камера учун тирқиш очилган экан.

Mi 10 бош камераси орқа панелнинг юқори чап бурчагида тиккасига терилган тўртта модулни ўз ичига олади; LED-фоточақноқ эса энг юқоридаги сенсорнинг ёнида жойлашган.

Экранида акс этган маълумотларга қараганда, Xiaomi Mi 10 энг янги – Android 10 операцион тизими базасида ишлаб чиқилган MIUI 11.0.2 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди.

Xiaomi ушбу флагманини Qualcomm компаниясининг энг қудратли Snapdragon 865 процессори билан таъминламоқда. Мазкур чипсетли биринчи смартфон бўлиши учун, Samsung Galaxy S20 флагманлар туркумининг намойишидан аввал тақдим этмоқчи.

ЎҚИНГ: Рекордчи флагман – Galaxy S20 Ultra хусусиятлари ҳайратга солади!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!