Xiaomi Mi 10S ҳам чиқади: Snapdragon 865 Plus, янгича камера, нархи эса...

  •   DiMaX
  •  4376
  •  06.03.2020 17:52

Xiaomi Mi 10S ҳам чиқади: Snapdragon 865 Plus, янгича камера, нархи эса...

Инсайдерларнинг хабарларига кўра, Xiaomi шу йилнинг иккинчи ярмида ўзининг флагмани – Xiaomi Mi 10 моделининг янгиланган версиясини тақдим этади. Xiaomi Mi 10S деб номланаётган бу қурилманинг айрим хусусиятлари ҳақида ҳозирданоқ баъзи маълумотлар чиқяпти.

ЎҚИНГ: Алданиб қолманг: Redmi Note 9 Pro процессори Qualcomm’никидан бошқа бўлиши ҳам мумкин!

Xiaomi Mi 10S корпусининг олд томонида бирор ўзгариш бўлмайди, селфи-камера ҳам ўз жойида қолади. Фақат бу моделда Samsung ишлаб чиқарган, 2K форматли тасвир узата олувчи ва 90 герцлик частотада янгиланувчи дисплей қўлланади.

Манбаларга кўра, Xiaomi Mi 10S бош камерасининг дизайни бошқача: у доирасимон шаклдаги блокка олинган тўртта датчикдан иборат бўлади. Фоточақноқ унинг остида жойлашади.

Тасвирга олувчи сенсорлардан учтаси тегишлича 108, 20 ва 12 мегапикселлик бўлиши айтилмоқда. Тўртинчи датчикнинг аниқлиги номаълум, аммо у 5 карра зумни таъминлаб беради. Олд камера модули эса 32 мегапикселлик бўлади.

ЎҚИНГ: Хоҳ камера, хоҳ овоз, Xiaomi – энг шоввоз! (DxoMark рейтинги)

Xiaomi бу флагманида ҳали расман тақдим этилмаган Snapdragon 865 Plus процессорини қўллайди. Mi 10S бошланғич конфигурацияда 12 гигабайтлик тезкор ва 512 гигабайтлик ички хотирага эга бўлиши хабар қилинган.

Янги флагман ҳам, албатта, экраности дактилоскопик сканерга, тезкор симли ва симсиз қувватлаш технологиясига, шунингдек, NFC чипига эга бўлади. Унинг корпуси эса IP68 стандартига кўра санг ва сувдан ҳимояланади.

Xiaomi Mi 10S шу йилнинг августида намойиш этилиши ва 690 доллар атрофидаги нархда бозорга чиқарилиши кутилмоқда.

ЎҚИНГ: Black Shark 3 билан бирга Black Shark 3 Pro ҳам намойиш этилди: бунақа технологиялар бошқа бирортасида йўқ!

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!