Xiaomi Mi 10S тақдим этилди ва аллақачон DxOMark рейтингида етакчига айланди!

  •   DiMaX
  •  1026
  •  09.03.2021 10:03

Xiaomi Mi 10S тақдим этилди ва аллақачон DxOMark рейтингида етакчига айланди!

«Хитойча Apple» аллақачон Mi 11 флагманини ҳам намойиш этиб, беш дақиқада 350 мингта сотиб, глобал версиясини ҳам тақдим этиб улгурган. Лекин унинг савдоси бошланганидан кейин ҳам бундан олдинги – Mi 10 туркумида 300 доллардан арзон 5G-смартфон – Xiaomi Mi 10i моделини чиқарга эди.

ЎҚИНГ: Энг зўр Android-флагманлар рейтингига Redmi K40 ҳамда K40 Pro ҳам кирди, Mi 11 эса яна пастлади! (AnTuTu, 2021 йил февраль)

Энди бўлса Xiaomi бултурги флагманлар оиласига мансуб яна битта – Mi 10S смартфонини расман намойиш қилди. Янги модел стандарт Mi 10 флагманининг яхшиланган версияси бўлса-да, орқа панелининг дизайни бўйича Xiaomi Mi 10 Ultra юбилей суперфлагманига кўпроқ ўхшайди.

Xiaomi Mi 10S смартфонининг оддий Mi 10 моделидан техник жиҳатдан фарқларига келсак, аввало, унда Snapdragon 865 ўрнига Snapdragon 870 процессори қўлланган. Шу тариқа, у мазкур чипсет асосидаги иккинчи (Redmi K40 флагманидан кейин) телефон бўлди.

Иккинчи фарқи – янги флагманда Harman Kardon стереодинамиклари қўлланган. Учинчиси эса – унда 30 эмас, балки 33 ваттлик тезкор қувватлаш технологияси қўлланган, аммо бундай зарядчик қадоқ таркибига кирмаган.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Нархини энг секин йўқотадиган смартфонлар (2020 йил рейтинги)

Нуфузли DxOMark лабораторияси аллақачон Xiaomi Mi 10S моделининг аудио имкониятларини тест қилиб кўрди ва у 80 балл билан бирданига биринчи ўринга чиқиб олди!

Айтиш кераккки, DxOMark аудиорейтингида Xiaomi Mi 10 Pro модели бир йил тахтни бўшатмай келаётган эди ва яқинданига Asus ROG Phone 5 уни иккинчи ўринга туширган эди. Ўйинбоп смартфоннинг лидерлиги кўпга бормади – Xiaomi тезда янги модели билан биринчи ўринни қайтариб олди.

Xiaomi Mi 10S фақат маҳаллий бозорга мўлжалланган, дейишмоқда ва у 10 мартдан сотувга чиқади. Компания янги смартфонининг нархини ҳозирча маълум қилмаяпти, лекин у стандарт Mi 10 даражасида ёки ҳатто ундан арзонроқ ҳам бўлиши мумкин.

ЎҚИНГ: ТОП-10: Энг қудратли Android-флагманлар (AnTuTu глобал рейтинги, 2021 йил февраль)

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.