Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro тақдим этилмай туриб дўконга чиқди: нарх ва хусусиятлари

  •   DiMaX
  •  10671
  •  12.09.2020 10:06

Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro тақдим этилмай туриб дўконга чиқди: нарх ва хусусиятлари

«Хитойча Apple» аллақачон Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини ҳам тайёрлаган ва биз булардан энг зўрининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз. Шунингдек, булар орасидан 300 евродан ҳам арзон биттаси шу ойнинг ўзидаёқ чиқишини компаниянинг ўзи айтган.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Кейинги кунларда интернетда Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro смартфонлари ҳақида айрим маълумотлар ва уларнинг сифатли расмлари кўп тарқалмоқда. Уларга кўра, бу икки қурилма бир хил дизайнда бўлиб, корпуснинг ўнг қиррасидаги ўйиқни кўрамиз – бу ерга дактилоскоп жойланганлиги эҳтимоли юқори:

Бармоқ изи сенсорини ён қиррага ўтказиш эса смартфоннинг экранида бирмунча арзон матрица қўллашга имкон беради. Шунга қарамасдан, уларда тасвир сифати пасаймайди – стандарт Xiaomi Mi 10T ҳам, унинг Pro-версияси ҳам кадр янгиланиш частотаси 144 герцлик дисплей билан таъминланади.

ЎҚИНГ: Атиги 100 долларлик шу янги смартфоннинг дактилоскопи қаерида, деб ўйлайсиз?

Xiaomi бу икки смартфонни тез орада тақдим этишидан далолат берувчи навбатдаги хабар: улар аллақачон Испаниядаги Amazon сайтида пайдо бўлди! Унга ишонадиган бўлсак, компания Xiaomi Mi 10T учун Европа бозорида 547 евро миқдорида нарх белгилаяпти. Mi 10T Pro эса бу қитъа мамлакатларида 640 дан то 675 еврогача бўлган нархларда сотилади.

Ҳозирча тасдиқланмаган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 10T Pro смартфони 5G-модемли Qualcomm Snapdragon 865 процессори базасида ишлайди. Компания уни 8 гигабайтлик тезкор хотира ҳамда 5000 мА/соатлик аккумулятор билан ҳам таъминламоқда.

Стандарт Xiaomi Mi 10T моделида квадрокамеранинг асосий датчиги 64 мегапикселлик, Pro-версияда эса 108 мегапикселлик бўлишини айтишмоқда.

ЎҚИНГ: Атиги 150 долларлик Redmi Note 10 билан Redmi Note 10 Pro’нинг асосий фарқи нимада?

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!