Xiaomi Mi 10T Lite ҳам фош этилди: 4720 mAh батарея ва NFC чипли 5G-смартфон!

  •   DiMaX
  •  979
  •  21.09.2020 14:55

Xiaomi Mi 10T Lite ҳам фош этилди: 4720 mAh батарея ва NFC чипли 5G-смартфон!

«Хитойча Apple» аллақачон Xiaomi Mi 10T, Mi 10T Lite ҳамда Mi 10T Pro смартфонларини ҳам тайёрлаган ва биз булардан энг зўрининг «жонли» суратларини эълон қилганмиз. Шунингдек, булар орасидан 300 евродан ҳам арзон биттаси шу ойнинг ўзидаёқ чиқишини компаниянинг ўзи айтган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10T ҳамда Mi 10T Pro тақдим этилмай туриб дўконга чиқди: нарх ва хусусиятлари

Энди эса янги туркумнинг учинчи ва энг арзон вакили – Xiaomi Mi 10T Lite моделининг ҳам айрим хусусиятлари маълум бўлди. Аниқроғи – АҚШнинг Алоқа федерал комиссияси (Federal Communications Commission, FCC) маълумотлар базасида Xiaomi компаниясининг M2007J17G кодли номи остидаги янги маҳсулоти сертификатланди.

Таниқли инсайдер Мукул Шарма (Mukul Sharma) таъкидлашича, бу гаджет бозорга Mi 10T Lite номи остида тақдим этилади.

FCC ҳужжатларига кўра, бу телефон MIUI 12 график қобиғи бошқаруви остида ишлайди. Бундан ташқари, у 4720 мА/соатлик батарея, 5G-процессор ҳамда NFC-модулга ҳам эга. Афсуски, Xiaomi Mi 10T Lite ҳақида ҳозирча шулардан бошқа бирор маълумот йўқ.

Компания бу смартфонини жорий ойнинг охирида, Xiaomi Mi 10T ҳамда Xiaomi Mi 10T Pro билан бирга тақдим этса керак.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонлари ҳали MIUI 12’га янгиланиб улгурмасидан, MIUI 13 скриншотлари тарқалди!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!