Xiaomi Mi 10T Lite 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишинг

Xiaomi Mi 10T Lite 5G'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишинг

Ўтган йилги Mi 9T линейкасининг Lite версияси чиқмаган эди, лекин бу йилги 10T оиласи Lite талқинга эга бўлди. Айтиш мумкинки, Mi 10T Lite ўтган йилги Mi 9T смартфоннинг давомчисидир, чунки ҳар икки қурилма ўрта тоифага мос техник жиҳатларга эга.

...

Қаҳрамонимизнинг эътиборга молик жиҳати шундаки, у 5G тармоғида ишлай олади. Экрани ҳажми эса Mi 10T линейкасининг бошқа вакиллариники билан бир хил — 6.67 дюйм. Бу йилги 10T моделлари ўртасидаги ягона тафовут олд камера жойлашуви ва экраннинг янгиланиш частотасида кўринади. Lite'да 144Hz эмас, балки 120Hz частотали экран бор, селфи камера тирқиши эса тепадан марказда жойлашган.

Xiaomi Mi 10T Lite 5G'нинг техник жиҳатлари:

> Корпус: 165.4х76.8х9.0 мм, 215 г; шишадан ишланган олд панель (Gorilla Glass 5), шишадан ишланган орқа панель (Gorilla Glass 5), пластик ром.

> Дисплей: 6.67" IPS LCD, 120Hz, HDR10, 450 нит, 1080х2400p резолюция, 20:9 форма фактори, 395 пиксел/дюйм зичлик

> Чипсет: Qualcomm SM7225 Snapdragon 750G 5G (8 нм): саккиз ядроли (2x2.2 GHz Kryo 570 & 6x1.8 GHz Kryo 570); Adreno 619.

> Хотира: 6ГБ/64ГБ UFS 2.1 хотира тури, 6ГБ/128ГБ UFS 2.2 хотира тури; microSDXC (гибрид слот).

> ОТ/Дастурий таъминот: Android 10, MIUI 12.

> Орқа камера: •Кенг (асосий): 64 МП, f/1.9, 26 мм, 1/1.73", 0.8µм, PDAF; •Ультракенг: 8 МП, f/2.2, 120˚, 1/4.0", 1.12 µм; •Макро: 2 МП, f/2.4; •Сатҳ: 2 МП, f/2.4; қўш-LED чироғи.

> Олд камера: 16 МП, ф/2.5, 25 мм (кенг), 1/3.06“ 1.0µм.

> Видео ёзув: •Орқа камера: [email protected] кадр/сек., [email protected]/60/120/240 кадр/сек., [email protected] кадр/сек.; гиро-EIS; •Олд камера: [email protected] кадр/сек., [email protected] кадр/сек.

> Аккумулятор: 4820 мАс; 33 Вт тезкор қувватлаш.

> Бошқа: бармоқ изи сканери (ён томонда), инфрақизил бластери, NFC, гироскоп, магнометр, олд ва орқа томонга ўрнатилган атроф ёруғлиги датчиклари, ультратовуш яқинлик датчиги, FM радио.

Қурилма орқа томондан Mi 10T оиласи вакилларидан тубдан фарқ қилади. Бироқ бошқа Xiaomi смартфонлари билан таққослаганда, дизайнни янгича дизайн деб бўлмайди. Камера модулининг жойлашуви ва кўриниши Poco X3'ники билан бир хил. Бошқа жиҳатлар, жумладан, камераларнинг техник хусусиятлари, аккумулятор сиғими, тезкор қувватланиш ва стерео карнайлар қолган Mi 10T смартфонларидаги билан бир хил.

Энг катта фарқ смартфон процессорида, сабаби смартфоннинг энг муҳим жиҳати ҳам мана шу. Қурилмага Qualcomm'нинг янги Snapdragon 750 5G чипсети ўрнатилган. Ушбу процессор Snapdragon 730G'нинг давомчиси бўлиб, оширилган умумий унумдорлик ва бир қатор фойдали функцияларга эга; Snapdragon 865G'дан қуйи поғонада турса-да, 5G имкониятига эга.

Барча техник ва дастурий имкониятларини инобатга олсак, нархи 330 доллардан бошланувчи Mi 10T Lite 5G смартфони анчайин манфаатли таклифдир.

Қадоқ таркиби

Фото: GSMArena

Қаҳрамонимиз қадоғида ноодатий бирор нарса йўқ. Одатий қўлланмалар, 33 Вт лик тезкор қувватлагич адаптер, USB-A-to-USB-C кабели ҳамда шаффоф силикон ғилофини қадоқ ичидан топасиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 10 Ultra'нинг тўлиқ техник жиҳатлари билан танишинг

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!