Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

  •   DiMaX
  •  1624
  •  07.11.2020 10:52

Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

Куни кеч биз «Хитойча Apple» ўзининг Xiaomi Mi 10 Pro ҳамда чиқарилган Xiaomi Mi 10 Extreme Commemorative Edition (глобал бозорга Xiaomi Mi 10 Ultra) флагманларининг савдосини тугатаётгани ҳақида ёзгандик. Бу иккита оммабоп смартфоннинг ишлаб чиқаришдан олинишига сабабчи эса Xiaomi Mi 11 моделининг тақдимотига оз вақт қолганидир.

ЎҚИНГ: Xiaomi мисли кўрилмаган смартфон камерасини намойиш этди (+видео)

Янги флагман аллақачон тайёр бўлибди в ҳатто уни Geekebench сервисида текшириб кўришга ҳам улгуришибди. Бенчмарк маълумотларига кўра, Xiaomi Mi 11 флагмани Android 11 операцион тизими ҳамда 6 гигабайтлик тезкор хотира билан таъминланган.

Гувоҳи бўлаётганингиздек, M2012K11C модел рақами остида текширилган Xiaomi Mi 11 имтиҳонда якка ядроли синовда 1105 балл, барча ядроларини ишлатганда эса 3512 балл тўплаган.

ЎҚИНГ: Бенчмаркда бу янги смартфон Xiaomi’нинг энг зўр суперфлагманини ҳам тор-мор этди!

Мазкур флагманнинг Geekbench’даги натижалари акс этган саҳифа кодини «кавлаштириб» кўрган дастурчилар унинг кодли номи haydn бўлган Snapdragon 875 процессори базасида ишлашига узил-кесил аниқлик киритишди.

Саҳифа кодидаги ёзувлардан чипсетнинг айрим хусусиятларини ҳам аниқлаб олишган. Жумладан, унда қуйидагича таркибий қисмлар эслаб ўтилган:

  • тўртта Cortex-A55 ядроси – 1,8 ГГц частотали
  • учта Cortex-A78 ядроси – 2,42 ГГц частотали
  • битта Cortex-X1 ядроси – 2,84 ГГц частотали
  • Adreno 660 график тезлатгичи.

Демак, тез орада – Snapdragon 875 чипсети тақдимоти кунида Xiaomi Mi 11 флагманини ҳам кўрсак керак. Лекин яна бир жиҳати борки...

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?

Сайт янгиликларидан доимий хабардор бўлиш учун Телеграм каналимизга қўшилинг!