Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro: биринчи «жонли» сурати ва чиқиш вақти!

  •   DiMaX
  •  2076
  •  11.11.2020 16:50

Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro: биринчи «жонли» сурати ва чиқиш вақти!

Qualcomm компанияси тез орада Snapdragon 875 русумли флагман процессорини намойиш этишини расман айтган. Ушбу чипсет базасидаги илк хитойча смартфонлардан бири эса Xiaomi Mi 11 модели бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 аллақачон Geekbench’да синаб кўрилди ва у Snapdragon 875 сирларини ҳам фош этди!

Digital Chat Station ники остидаги хитойлик таниқли инсайдер Twitter тармоғида янги «жонли» расм чиқарди. Гарчи информаторнинг ўзи унда акс этган иккита смартфонга изоҳ бермаган бўлса-да, кузатувчилар буларнинг Xiaomi Mi 11 ҳамда унинг янада илғор версияси – Mi 11 Pro эканлигини айтишмоқда.

Кўриб турганингиздек, стандарт Xiaomi Mi 11 модели текис экранга эга; унинг Pro-версиясида эса дисплейнинг ён қирралари қайрилма. Ҳар иккаласида ҳам олд камера учун экраннинг юқори қисми ўртасида тирқиш очилган. Яъни, аввалроқ компаниянинг Xiaomi Mi 10 Ultra суперфлагманида ишлатиб кўрсатилган технология – экраности камера бу смартфонларда қўлланмайди.

ЎҚИНГ: Xiaomi флагманларида яширин бир функция бор...

Digital Chat Station юқоридаги суратга «Йил якунида кўришамиз» дея изоҳ қўшиб эълон қилган. Яъни, уларнинг тақдимоти декабрнинг охирларида бўлиб ўтса керак.

Яна бир тахмин – Xiaomi Mi 11 ва Mi 11 Pro моделларини Snapdragon 875 билан бирга эълон қилишади, савдога эса улар келаси йил январда чиқарилади.

Дарвоқе, куни кеча Xiaomi Mi 11 смартфонининг Geekbench сервисидаги тест натижаларини Samsung Galaxy S21 ҳамда Huawei Mate 40 Pro флагманлариники билан таққослаб кўрсатган эдик.

ЎҚИНГ: Redmi K40 қайси жиҳати билан Xiaomi Mi 11’дан ҳам илгарилаб кетяпти?