Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг биринчи «жонли» сурати чиқди!

  •   DiMaX
  •  1180
  •  26.01.2021 11:29

Xiaomi Mi 11 Pro флагманининг биринчи «жонли» сурати чиқди!

Дунё бўйича Snapdragon 888 чипсетли илк смартфон – Xiaomi Mi 11 ўтган йилнинг охирида тақдим этилган ва AnTuTu бенчмаркининг сўнгги рейтингида ғолибликка эришган. Компания унинг Mi 11 Pro талқинини ҳозирча намойиш қилмади, аммо ушбу модел тайёрланаётгани ҳақида етарлича далиллар мавжуд. Шу билан бирга...

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг «енгиллаштирилган» флагмани – Mi 11 Lite хусусиятлари ва нархи

Xiaomi Mi 11 Pro моделининг турли рендер суратлари тарқалмоқда, биз унинг Xiaomi Mi 11’дан асосий фарқи ҳақида ҳам ёзганмиз. Энди эса ушбу кутилаётган флагманнинг биринчи «жонли» расми ҳам интернетга чиқди.

Weibo тармоғида эълон қилинган мазкур сурат ўта хира (балки кишиларнинг қизиқишини ушлаб туриш учун атайлаб шундай қилишгандир). Лекин унда модуллари умуман ўзгача жойлашган бош камера блоги яхши кўриниб турибди.

Digital Chat Station берган маълумотга кўра, горизонтал блокдаги тўртта сенсордан бири перископ камера бўлиб, нақ 120 карралик оптик зумга эга. Унинг асосий модули сифатида эса ҳали расман тақдим этилмаган, 50 мегапикселлик Sony IMX782 сенсори қўлланади.

Xiaomi Mi 11 Pro смартфонининг диагоналига 6,81 дюймлик экрани ҳар тўрт томонидан қайрилган. Дисплей тасвир аниқлиги 2K форматида (3200x1440 пикселлик) бўлса, кадр янгиланиш частотаси 120 герцлик.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!