Xiaomi Mi 11 Pro ҳақида навбатдаги маълумот ошкор бўлди

Xiaomi Mi 11 Pro ҳақида навбатдаги маълумот ошкор бўлди

Xiaomi биринчилардан бўлиб Snapdragon 875 чипсетида ишловчи смартфонлар — Mi 11 ва Mi 11 Pro'ларни тақдим этиши ҳақида хабар берган эдик. Инсайдерлардан бирининг маълум қилишича, Mi 11 Pro смартфони жуда ўзгача экранга эга бўлади.

Айтилишича, Mi 11 Pro'га ишлаб чиқарувчи QHD+ резолюцияли, 120Hz янгиланиш частотасига эга экран ўрнатмоқчи.

Mi 11 Pro'нинг янги экрани Mi 10 Pro'даги 1080p резолюция ва 90Hz янгиланиш частотасили экранга қараганда анчайин катта апгрейд бўлади. Инсайдернинг яна айтишича, селфи камера ўрни ўзгармасдан экраннинг чап бурчагида қолади, бутун панель бироз қайрилган четларга эга бўлади. Орқа камералар борасида катта ўзгариш кузатилмайди.

Xiaomi Mi 10 Pro 5G

Qualcomm ўзининг янги Snapdragon 875 чипини тақдим қилишига ҳали бир ой бор. Шунинг учун, Mi 11 Pro'нинг бошқа техник жиҳатлари борасида тахмин қилишга ҳозирча эрта. Бироқ янги смартфонда 120 Вт тезкор қувватлаш имконияти мавжуд бўлса, ажабланмаган бўлардик.

Хитойлик смартфонсоз 4,000 мАс аккумуляторни 0 дан 100% га атиги 19 дақиқада қувватловчи 80 Вт симсиз тезкор қувватлагич гаджетни ҳам кўрсатган ва ҳозир унинг устида ишламоқда. Келаси йили февраль-март ойларида кейинги авлод Xiaomi флагманлари билан бирга ушбу зарядчикни ҳам кутиб қоламиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro: биринчи «жонли» сурати ва чиқиш вақти!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!