Xiaomi Mi 11 Pro илк суратда: дизайни Xiaomi Mi 11’дан мутлақо фарқли!

  •   DiMaX
  •  2842
  •  07.12.2020 09:58

Xiaomi Mi 11 Pro илк суратда: дизайни Xiaomi Mi 11’дан мутлақо фарқли!

Qualcomm компанияси кутилаётганидек Snapdragon 875 эмас, балки Snapdragon 888 5G деб номланган флагман чипсетини куни кеча тақдим этди. Унинг базасидаги илк смартфонни эса Xiaomi бош директори Лей Цзюнь (Lei Jun) айтган. Шунингдек...

ЎҚИНГ: Ва ниҳоят, Xiaomi Mi 11’ни илк «жонли» расмларда кўрамиз!

Компаниянинг навбатдаги флагманлар туркумига, стандарт Xiaomi Mi 11’дан ташқари янада илғор Xiaomi Mi 11 Pro модели ҳам кириши кутилмоқда. Хитойдаги манбалар эса унинг силикон ғилофда акс этган биринчи расмини эълон қилишди.

Агар бу суратга ишонадиган бўлсак, у ҳолда Xiaomi Mi 11 Pro камераси умуман ўзгача дизайнда ишланган. Унинг тўртта датчиги тўғри тўртбурчак шаклидаги блокка ўрнатилган, лекин блокнинг ўзи шу каби смартфонлардагига нисбатан 90 даражага бурилган:

Бош камеранинг сенсорларидан бири квадрат шаклда эканлиги унда оптик зум учун перископ модул қўлланганидан далолат бермоқда. Кутилишича, Xiaomi Mi 11 Pro экранида тасвир аниқлиги QHD+ форматида бўлиб, дисплейда кадр янгиланиш частотаси 120 герцгача боради.

Ушбу смартфон 120 ваттлик тезкор қувватлаш технологиясига ҳам эга бўлишини айтишмоқда. Xiaomi янги флагманларини шу ойнинг ўзидаёқ расман намойиш этиши керак.

ЎҚИНГ: 31 хил Xiaomi ва Redmi смартфонига аллақачон MIUI 12 тарқатилмоқда!

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!