Xiaomi Mi 11 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi Mi 11 смартфони қачон тақдим қилиниши маълум бўлди

Xiaomi'нинг навбатдаги Mi 11 флагмани ҳақида охирги бир неча ҳафтада турли маълумотлар сиздириб келинмоқда. Мана, смартфон қачон тақдим қилиниши ҳам маълум бўлди.

Қурилма декабрь ёки январь ойида намойиш қилиниши айтилган эди. Энди аён бўлишича, хитойлик компания флагман смартфонини 29 декабрь куни тақдим қилишни режалаштирмоқда.

Бу билан Xiaomi Snapdragon 888 чипсетида ишловчи илк смартфонни ишлаб чиқарган компанияга айланади. Бироқ 29 декабрь санасида Mi 11 смартфони фақат Хитой бозорида тақдим қилинадими ёки глобал бозордами — буниси номаълум.

Ҳозиргача бизга маълум бўлган жиҳатлар шуки, Mi 11 серияси моделлари QHD+ 120Hz экранга эга бўлади. Ми 11 Про модели 50МП асосий ва 12МП телефото модули билан жиҳозланади.

Аккумулятор 5,000 мАс сиғимли бўлиб, 55 Вт да тезкор қувватланади. Экран ҳошиялари эса ингичкароқ бўлади.

Mi 11 Pro'нинг «жонли» суратларини сайтимизда эълон қилганмиз, шунингдек, қурилма «Mi 11» эмас, балки бошқа ном билан аталиши мумкинлиги хабарини берганмиз. Тақдимотга қадар юқоридаги маълумотлар билан танишишингиз мумкин.

ЎҚИНГ: Geekbench сервисида кутилмаган Xiaomi Mi 10i қўлга тушди!

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!