Xiaomi Mi 11 сотувга чиқди: барча вариантларининг нархлари билан танишинг!

  •   DiMaX
  •  45987
  •  23.12.2020 12:54

Xiaomi Mi 11 сотувга чиқди: барча вариантларининг нархлари билан танишинг!

«Хитойча Apple» куни кеча Xiaomi Mi 11 ҳамда Mi 11 Pro моделининг, яна 108 МП камерали энг арзон смартфоннинг тақдимот кунларини расман айтган эди. Шундан кейиноқ Хитойнинг энг йирик интернет-дўкони – JD.com платформасида флагманлар учун олдиндан буюртма олина бошлаган.

ЎҚИНГ: Xiaomi энг зўр ва қиммат флагманини тайёрлади, лекин бу Mi 11 ҳам, Mi 11 Pro ҳам эмас!

Онлайн дўконда бу флагманларга аввалдан буюртма бериб қўйиш мумкин, бироқ уларнинг нархларини аниқ айтишмаган. Лекин инсайдерлар бу маълумотни қўлга киритиб, интернетга чиқаришган.

Унга кўра, стандарт флагманнинг Хитойдаги нархлари қуйидагича:

  • Xiaomi Mi 11 (8/128 ГБ) – 690 доллар;
  • Xiaomi Mi 11 (8/256 ГБ) – 735 доллар;
  • Xiaomi Mi 11 (12/256 ГБ) – 800 доллар.

Яна бир бор таъкидлаймиз: бу маълумот норасмий бўлиши билан бирга, унда Хитойдаги нархлар кўрсатилган. Глобал бозорда эса ушбу смартфон бундан қимматроқ бўлиши, Xiaomi Mi 11 Pro нархи эса янада юқори бўлиши табиий.

Эслатиб ўтамиз: Galaxy S21, Galaxy S21 Plus ҳамда S21 Ultra флагманларининг Европадаги нархлари маълум бўлган. Samsung компанияси бултурги моделлар – тегишлича Galaxy S20, S20+ ва S20 Ultra смартфонларидан арзонроқ сотмоқчи.

ЎҚИНГ: Xiaomi ишқибозлари учун иккита нохуш хабар

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.