Xiaomi Mi 11T ҳамда Mi 11T Pro мана шундай кўринишда бўлиши мумкин

  •   DiMaX
  •  1054
  •  03.07.2021 16:56

Xiaomi Mi 11T ҳамда Mi 11T Pro мана шундай кўринишда бўлиши мумкин

«Хитойча Apple»нинг Xiaomi Mi 11 линейкаси доирасидаги смартфонлар сони айни дамда саккизтага етган. Шунингдек, унинг шу йилиёқ чиқадиган 13 хил янги смартфони, айримларининг хусусиятлари ҳам фош бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 11i/Mi 11X Pro'нинг техник жиҳатлари ва қадоқ таркиби билан танишамиз

Манбаларнинг ёзишича, шу йилнинг августида Xiaomi яна бир нечта янги телефонларини намойиш қилади. Улар орасида сўнгги флагманлар оиласининг иккита вакили ҳам бўлади.

Таниқли хитойлик инсайдер Digital Chat Station эса куни кеча Weibo тармоғидаги ўз аккаунти орқали уларнинг чизма суратини эълон қилди. Уларнинг олд панели бир хил, аммо орқа томонининг дизайни, камера модулларининг жойлашуви ҳамда имкониятларига кўра фарқланади.

Инсайдернинг ёзишича, булар бозорга Xiaomi Mi 11T ҳамда Xiaomi Mi 11T Pro номлари остида тақдим этилиши мумкин.

Шу билан бирга, яна бир версияга кўра, булар – стандарт Xiaomi Mi 11 модели учун чизилган ва танланмай қолган вариантлардир.

ЎҚИНГ: Redmi Note 11 расман тасдиқланди: фанатлар ундан нима кутишяпти?

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!