Xiaomi Mi 12 ҳамда Xiaomi Mi 12 Ultra смартфонларининг илк техник кўрсаткичлари маълум

Xiaomi Mi 12 ҳамда Xiaomi Mi 12 Ultra смартфонларининг илк техник кўрсаткичлари маълум

2021 йил 27 августда интернет саҳифаларида Xiaomi компаниясининг янги Xiaomi Mi 12 ва Xiaomi Mi 12 Ultra флагманларининг камералари ҳақида тафсилотлар пайдо бўлди.

ЎҚИНГ: Тўққизта Xiaomi смартфони MIUI 12.5 Enhanced'га ўтмоқда

Улар шу йилнинг декабри ёки ноябрида чиқарилиши кутилмоқда. Ушбу икки қурилма SoC Qualcomm Snapdragon 898 чипида ишловчи дунёдаги биринчи смартфонлар бўлишади. Улар, шунингдек, 200 мегапикселли камерага эга бўлган биринчи смартфонга айланиши мумкин.

Манбага кўра, Mi 12 ва Mi 12 Ultra смартфонларининг камера модуллари учта камерадан иборат бўлади.

Mi 12 Ultra смартфонида 200МП асосий камера, 50МП 10х зумга эга бўлган телефото камера ҳамда 50МП ультракенг камералари бўлади. Mi 12 смартфонига ҳам 200МП асосий камера ўрнатилади. Бироқ Ultra моделидан фарқли ўлароқ, унда телефото камера бўлмайди.

Иккала смартфоннинг ультракенг камераларида макро функцияси бўлади.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi NoteBook Pro ва Mi NoteBook Ultra флагман ноутбуклари тақдим этилди

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!