Xiaomi Mi 5X: арзон смартфон яхши сурат олади

Xiaomi Mi 5X: арзон смартфон яхши сурат олади

26 июлда тақдим қилинган Xiaomi Mi 5X илғор MIUI 9 операцион тизимида ишлайдиган илк смартфон. Шу билан бирга, бу девайсда қўш объективли бош камера жорий қилинган. Бу камеранинг ишлаш технологияси айни пайтда жаҳоннинг энг кучли флагманларида жорий қилинмоқда.  

Xiaomi Mi 5X 220 долларга нархланган. Xiaomi компанияси янги "ақлли телефон"ида олинган илк суратларни эълон қилди. Бу суратлар смартфондаги "портрет" жанрида олинган.

Xiaomi Mi 5X сенсорлари Mi 6'ники билан бир хил. 12 Мп кенг бурчакли ҳамда 12 Мп «телефото» линзали модуллар. Бу модуллар манзарани профессионал эффектлар билан муҳрлаш имконини беради.

Камера тезкор фазали автофокус тизими ҳамда 2 тусли светодиодли фоточақноқ билан таъминланган. Ишлаб чиқарувчи аввал хабар қилганидек, Xiaomi Mi 6 каби, Mi 5X камераси ҳам орқа фонни ғира-шира қилиб олувчи портрет жанрига эга бўлган.

Олд камера эса 16 мегапикселли Full HD видео (секундига 30 та кадр) тасвирга олувчи датчиги билан ўзига хос.

5.5 дюймли HD экран, 4 гигабайтли тезкор хотирага эга Xiaomi Mi 5X олган суратлар OnePlus 5 ва Honor 8 Pro флагманларининг имкониятларидан қолишмайди.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!