Xiaomi Mi 5X: "тилларга тушган" смартфон олган илк сурат ҳайратга муносиб

Xiaomi Mi 5X:

Жаҳоннинг "омади олчи" смартфон ишлаб чиқарувчиларидан бирига айланаётган Xiaomi компанияси тобора рақобат кучайиб бораётган смартфон бозоридаги жараёнга дош бериш учун яхши янгилик ва тизерлар билан чиқишлар қилишда давом этади.

Шу вақтга қадар бирор смартфонни тақдимотгача кўриш амри маҳол эди. Бироқ, энди компанияларнинг ўзи гаджетлари тўғрисидаги маълумотларни ўқувчилар диққатига аввалдан тақдим қилмоқда.

Жумладан, Xiaomi 26 июлда намойиш қилишни режа қилаётган Xiaomi Mi 5X смартфонида олинган илк суратни расман эълон қилди. Бунгача эса мазкур гаджетнинг расмий суратлари эълон қилинган эди.

Аниқроғи, компаниянинг маркетинг бўйича директори Mi 5X девайсидаги қўш объективли бош камерада олинган қуйидаги суратни ўз саҳифасида чоп этди.

Суратдан кўриниб турибдики, янги смартфондаги илғор камера ён томон эффетига эга суратлар олиш қобилиятига эга. Яъни, бош фокус қаратилган объект атрофи ва фон қисми ғира-шира бўлади. Шу тахлит, хитойлик ишлаб чиқарувчи ўрта нархли "ақлли телефон"ига iPhone 7 Plus'га хос фото-жиҳатни жорий қилди.

Тўғри, сурат сифати флагман смартфонлар камерасида олингани каби таассуротли ва ёрқин. Бироқ, бу ҳозирча маркетинг ёндашуви ҳамда бренднинг мухлисларини "озиқлантириш" учун қилинган "сиёсат" эканини унутмаслик керак. Яъни, бу сурат янги смартфон камерасида муайян тайёргарлик билан мутахассислар томонидан олинган. Ҳарқалай, портретнинг ўрта нархли смартфонда олинганини ҳисобга олсак, Xiaomi'нинг навбатдаги техно-асари эътиборга лойиқ.

Эълон қилинаётган маълумотларга кўра, Xiaomi Mi 5X смартфони 5,5 дюймли FullHD‑дисплейга, яхши имкониятли Snapdragon 625 процессори ва 4 Гб тезкор ва 64 Гб доимий хотирага эга бўлади.


Тўлиқ металл корпусли девайснинг аккумулятор сиғимт 3000 мА соат бўлади. Шу билан бирга, Xiaomi Mi 5X'нинг юқори талқини нисбатан илғор Snapdragon 660 чипи билан таъминланади.

Смартфон учун "Хитойлик Apple" 290 доллар нарх белгилагани маълум қилинган. Айни пайтда смартфонга аввалдан буюртма олиш бошланган. Қисқа вақт ичида мобил алоқа воситасига 200 мингта буюртма берилган.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!