Xiaomi Mi 5X’га бир кунда 200 000 та олдиндан буюртма тушди

  •   DiMaX
  •  2098
  •  19.07.2017 12:17

Xiaomi Mi 5X’га бир кунда 200 000 та олдиндан буюртма тушди

Xiaomi ўзининг янги смартфони – Mi 5X моделини Хитойдаги тадбирда 26 июлда тақдим этмоқчи. Androidpure нашри эса мазкур моделнинг турли суратларини ва хусусиятлари ҳақидаги маълумотларни чоп этди.

Бугунгина интернетга жойланган суратлар Mi 5X дизайнини ҳар томонлама кўриш имконини беради. Уларга кўра, смартфоннинг орқа панелида қўшалоқ моделли камера ҳамда бармоқ изи сканери жойлаштирилган. Уни учта рангда чиқаришяпти экан: қора, тилларанг ва пушти.

Гап-сўзларга қараганда, Mi 5X техник хусусиятларига кўра икки хил талқинда ишлаб чиқарилади. Уларнинг биринчиси Qualcomm Snapdragon 625 процессорига, 4 гигабайт тезкор ва 32 гигабайт ички хотирага эга бўлади. Иккинчиси эса нисбатан илғор – унга Snapdragon 660 процессорлари ўрнатилади, тезкор ва доимий хотиралари ҳам тегишлича 6 ва 64 гигабайт ҳажмга эга.

Гарчи Mi 5X ҳали 26 июлда расман тақдим этиладиган бўлса-да, Xiaomi сайтида аллақачон унга 200 мингдан ошиқ олдиндан буюртма тушган. Янги маълумотларга кўра, унинг стандарт талқинига 210 АҚШ долларига тенг миқдорда, илғор талқинига эса 300 доллар ҳажмида нарх белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, айрим Xiaomi смартфонларининг AliExpress’даги нархлари билан мана бу, пойтахтимизда сотилаётган моделлар нархлари билан мана бу, Андижонда таклиф этилаётган нархлари билан эса мана бу мақолаларимизда танишиб чиқишингиз мумкин. Шунингдек, унинг Mi 5 ҳамда Mi 5 моделларини пластик картадан тўлаш орқали кредит асосида харид қилиш, бошқа моделларини кредит бўйича нақд пулга сотиб олиш имкони ҳам бор.

Ушбу ишлаб чиқарувчи смартфонларининг туркум ва моделлари ҳақида батафсилроқ маълумот олиш учун мана бу мақоламиз билан танишиб чиқишингизни тавсия этамиз.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.