Xiaomi Mi 6 2017 йил февраль ойида MWC кўргазмасида тақдим этилиши мумкин

Xiaomi Mi 6 2017 йил февраль ойида MWC кўргазмасида тақдим этилиши мумкин

Жорий йилнинг февраль ойида Хитойнинг Xiaomi компанияси Xiaomi Mi 5 смартфонини тақдим қилган эди. Гарчи мантиқан ҳали Xiaomi Mi 6 тақдимоти ҳақида гапиришга эртароқ бўлса-да, интернет тармоғида ушбу флагманга қарашли янги тафсилотлар тез-тез учраб турибди.

Яқинда IHS компаниясининг раҳбари Кевин Вонг Хитойнинг Weibo тармоғида Xiaomi Mi 6 флагмани тақдим этиладиган тахминий санани эълон қилди. Бундан ташқари, у флагманнинг техник параметрлари тўғрисида ҳам қисқача тўхталиб ўтган. Унга кўра, Xiaomi Mi 6 худди Samsung Galaxy S8 cингари Snapdragon 835 чипида ишлайдиган илк смартфонлар бўлади ва 2017 йилнинг март ойида сотувга ҳам чиқарилиши мумкин.

Бундан шундай хулоса қилиш мумкинки, Xiaomi Mi 6 ва Samsung Galaxy S8 флагманлари келаси февраль ойида MWC кўргазмасида омма эътиборига ҳавола қилиниши эҳтимолдан холи эмас.

Terabayt.uz сайтининг видеолари: Youtube'даги каналимизда!