Xiaomi Mi 6 билан бирга яна бир смартфон тақдим қилинади

Xiaomi Mi 6 билан бирга яна бир смартфон тақдим қилинади

Xiaomi 19 апрел куни Mi 6 флагмани билан бирга, 6,44 дюймли Mi Max аппаратини янги версияда тақдим этиши мумкин. weibo.com тармоғида Xiaomi Mi Max 2 смартфонининг янгиланган талқини акс этган суратлар эълон қилинган. Унга кўра, смартфоннинг 2-талқинида фоточақноқ бош камера модулининг ёнидан жой олган. Бармоқ излари сканери эса ўз ўрнида — орқа панелнинг юқори қисмида қолган.

Бошқа суратда эса кўриниб турганидек, янгиланган смартфоннинг том қисмида 3,5 миллиметрли аудио-порт, қўшимча микрофон ҳамда ИК-порт мавжуд. Mi MAX 2’да эски микро-USB’дан воз кечилган ва универсал USB Type-C порти ўрнатилган.

Маълумотларга кўра, Mi Max 2 сўнгги ўрта нархли Snapdragon 660 билан эмас, 8 ядроли, 2,2 Ггц частота тезлигида ишлайдиган Snapdragon 626 процессорига эга бўлади. Бу аввалги Snapdragon 625 чипидани 10% тезроқ ишлайди ва қувватни ҳам тежайди. Mi Max 2 аппарати 4 ГБ тезкор ва 64 ГБ доимий ёки 6 ГБ тезкор ва 128 ГБ доимий хотирали талқинларда ишлаб чиқарилади.

Шунингдек, Mi Max 2 смартфонининг бош камераси учун 2016 йилнинг илғор 12 мегапикселли Sony IMX378 (Mi5S’даги каби), олд камера учун 5 МП сенсори танланган. Девайс сиғими Full HD (1080p) бўлган ва Gorilla Glass ҳимоя шишаси билан қопланган дисплей, янги — 5000 мА соат ток сиғимига эга батарея билан таъминланиши кутилмоқда. Смартфон Android 7.1.1 операцион тизимининг MIUI 8 талқинида ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, Xiaomi Mi Max (32 Гб)’нинг илк талқини айни пайтда “Малика” савдо мажмуасида 1.8 млн сўмдан сотилмоқда.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.