Xiaomi Mi 6 флагмани 30 МП камера-модулига эга бўлиши мумкин

Xiaomi Mi 6 флагмани 30 МП камера-модулига эга бўлиши мумкин

Xiaomi компанияси ижрочи директори Лэй Цзюнь (Lei Jun) компаниянинг навбатдаги Xiaomi Mi 6 флагман смартфони апрел ойида тақдим этилишини маълум қилди. Инсайдерларнинг ёзишларича, анонснинг 11 ёки 18 апрелда бўлиши кутилмоқда.

Xiaomi Mi 6 ҳақидаги хабарларда унинг оддий талқини 30 мегапикселли камера матрицасига эга бўлиши айтилмоқда. Яъни, қўш объективли камера модулларининг ҳар бири 15 Мп бўлиши кутилмоқда. Шунингдек, баъзи маълумотларда Xiaomi Mi 6 Sony’нинг ўта илғор IMX400, яъни 19 мегапикселли камера модули билан таъминланиши ҳам ёзилган. Смартфоннинг юқори — Xiaomi Mi 6 Plus версияси эса 12 мегапикселли Sony IMX 362 камера модулига эга бўлади.

Xiaomi Mi 6 дисплей диагонали 5,15 дюймли базавий ҳамда 5,7 дюймли Xiaomi Mi 6 Plus талқинда ишлаб чиқарилади. Экрандаги пикселлар сиғимининг Full HD (1920 х 1080 пикселли) бўлиши кутилмоқда. Юқоридаги олд панелдан кўриниб турибдики, смартфон ромсиз бўлмаса ҳам, унинг экран ҳошиялари жуда юпқп дизайнди. Xiaomi Mi 6 ҳамда 6 Plus’га айни пайтдаги кучли процессор бўлган Qualcomm Snapdragon 835, яъни Galaxy S8’даги каби чип ўрнатилади. Смартфон 4 ёки 6 ГБ оператив ва 32/64/128 ГБ доимий хотира талқинларида ишлаб чиқарилади.

Оддий талқиндаги версия 3200 мА соат, юқори талқиндагиси 4500 мА соат электр токи сиғимига эга аккумуляторга эга бўлади. Флагманлар Android 7.0 Nougat операцион бошқарувида фаолият кўрсатади. Хитойлик компания ҳам кореялик Samsung каби, ушбу флагманида кўзнинг рангдор пардасини сканер қилиш технологиясини жорий қилиши мумкин.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!