Xiaomi Mi 6’нинг илк партияси 15 секундда сотиб тугатилди

Xiaomi Mi 6’нинг илк партияси 15 секундда сотиб тугатилди

28 апрел куни тонгги 10:00 да Хитойнинг таниқли онлайн дўконларида старт олган Xiaomi Mi 6 савдоси орадан 15 секунд ўтар-ўтмас якунига етди. Маълумотларга кўра, компания 600 минг донагача янги гаджетдан сотишга эришган.

Mi 6’нинг доимий хотираси 64 ГБ бўлган талқини $360, доимий хотираси 128 ГБ бўлган версияси $420 АҚШ долларидан, шунингдек керамика корпусга эга талқини $435 АҚШ долларидан сотувга чиқарилган. Баъзи дўконлар смартфон асл нархининг устига 50 долларгача қўйиб сотаётган бўлса ҳам, Mi 6 харид қилиш истагида бўлганлар сони ошиб бормоқда. Айни пайтда уни харид қилишни режалаштирган 2 миллиондан зиёд киши онлайн рўйхатдан ўтган.

Жилосиз қора, кумуш, кўк талқиндаги корпусда сотувга чиқарилаётган Xiaomi Mi 6 флагмани 5.15 дюйм ва Full HD сиғимли LCD дисплей, Qualcomm Snapdragon 835 процессор, 6 гигабайт тезкор хотира, 12 мегапикселли камера 2 та бош камера сенсори, 3,350 мА соат аккумулятор, USB Type-C портига эга. Унинг зангламас пўлат ва шиша уйғунлигидаги корпуси чанг ва сувни ўтказмайди. Шунингдек, Mi 6 Хитойда 3.5 мм.ли анъанавий аудио коннектордан биринчилардан бўлиб воз кечди.

Xiaomi Mi 6’нинг навбатдаги партияси 5 май куни сотувга чиқарилади.