Xiaomi Mi 6X’ни тақдимотидан аввал «жонли» томоша қиламиз! (2та видео ва фотолар)

  •   DiMaX
  •  1613
  •  25.04.2018 09:31

Xiaomi Mi 6X’ни тақдимотидан аввал «жонли» томоша қиламиз! (2та видео ва фотолар)

Ҳақли тарзда «хитойча Apple» дея тавсифланувчи Xiaomi компанияси бугунги матбуот анжуманида ўзининг Mi 6X камерофонини тақдим этади. Биз мазкур модел ҳақида аввал ҳам бир қатор маълумотлар эълон қилганмиз.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 6X: барча талқинларни томоша қиламиз!

Тақдимот тадбири арафасида инсайдерлар ушбу қурилманинг «жонли» суратлари ва видеоларини тарқатиб юборишди.

Мана, Mi 6X смартфонининг олд томонидан кўриниши қуйидагича:

Гаджетнинг орқа панели эса мана бундай кўринишда:

ЎҚИНГ: Xiaomi расман Mi 6X суратини, маълумотларни эълон қилди

Мазкур девайснинг «жонли» видеоларидан бири:

Иккинчи видеода эса Mi 6X смартфонини ёқиқ ҳолатида томоша қилишимиз мумкин:

Xiaomi Mi 6X ҳақидаги янада батафсил маълумотлар ҳамда унинг расмий суратлари билан бугунги намойиш маросимидан сўнг танишамиз. Улардан биринчилар қаторида баҳраманд бўлиш учун биздан узоқлашманг.

Шунингдек, ушбу тадбирда яна бир – ҳамёнбоп смартфон ҳам тақдим этилади.

ЎҚИНГ: Арзон, аммо «қўшкўз» Xiaomi Redmi S2 смартфони ҳам сотувга тайёр!