Xiaomi Mi 6X (Mi A2) расман тақдим қилинди

Xiaomi Mi 6X (Mi A2) расман тақдим қилинди

Xiaomi компаниясининг кўпдан буён кутилган Xiaomi Mi 6X смартфони тақдим қилинди. Девайс ромдан холи бўлган олд панели ҳамда қўш сенсорли бош камераси билан ўзига хос.

Бош камера учун Sony IMX486 сенсори танланган ва бу модулнинг ёруғлик тақсимловчи қурилмаси f/1.75 стандартли ҳамда Redmi Note 5 Pro каби бу талқин ҳам 12 мегапикселли аниқлигидаги суратлар олади.

Ёрдамчи Sony IMX376 сенсори эса 20 Мп сиғимли. Бош камерада портрет режимида суратга олишда "сунъий ақл" функцияси татбиқ қилинган.

Селфи камера учун 20 мегапикселли Sony IMX376 сенсори танланган ҳамда бу камера ҳам светодиодли фоточақноқ ва "сунъий ақл" функциясига эга бўлган. Яъни, шароитдан келиб чиқиб камера ўзини созлай олади ва сифатли суратлар муҳрлайди.

Смартфон металл корпусга эга бўлган. Корпуснинг орқа панелида бармоқ изи сканери ўрнатилган. Xiaomi Mi 6X учун диагонали 5,99 дюймли, пиксел сиғими Full HD+ (2160 х 1080 пикселли) дисплей танланган.

Саккиз ядроли Qualcomm Snapdragon 660 процессори, 4 ёки 6 гигабайтли тезкор ҳамда 64 ёки 128 гигабайтли доимий хотира платформа самарадорлиги учун аҳамиятли. AnTuTu бенчмаркида смартфон 139 минг балл тўплаган. Mi5X (Snapdragon 625) билан таққослаб кўрилганда унинг самарадорлиги 51% га ошган.

Доимий хотирани microSD ёрдамида катталаштириш имкони мавжуд эмас.

Xiaomi Mi 6X аккумуляторининг электр токи сиғими 3010 мА соатни ташкил қилади. Уни QuickCharge 3.0 технологиясига кўра тезкор қувватлаш имкони ҳам мавжуд.

Смартфон қўш сим картали бўлиб, алоқанинг 4G VoLTE, Wi-Fi (802.11 ac), Bluetooth 5 LE, GPS + ГЛОНАСС тармоқларини қўллаб-қувватлайди. Гаджетда USB Type-C порти ҳам мавжуд.

Xiaomi Mi 6X смартфони Android 8.1 Oreo операцион тизимининг ўзлаштирилган MIUI 9 талқини бошқарувида фаолият кўрсатади.

Девайс ўлчамлари: 158,8 х 75,54 х 7,3 мм, вазни — 166 грамм.

Маълумотларга кўра, смартфон халқаро бозорга Xiaomi Mi A2 номи билан чиқарилади. Бу ўтган йилги Mi A1 девайсининг меросхўри бўлиб, бу модел ҳам "тоза" Android тизимига эга бўлади.

Смартфон беш рангли талқинда ишлаб чиқарилади — қизил, пушти, тилла, кўк ҳамда қора.

Нарх-наво
253 долларга девайснинг 4+64 ГБ хотирали талқинини, 285 доллар эвазига 6+64 ГБ хотирали талқинини, 316 долларга эса 6+128 ГБ талқинини харид қилиш мумкин. Смартфон 2018 йилнинг 27 апрелидан бошлаб сотувга чиқарилди. Таққослаш учун айтамиз, Snapdragon 660 чипига эга бўлган Meizu 15 модели учун $396 доллар сўралмоқда.


Xiaomi Mi6X моделининг техник жиҳатлари:

Алоқа тармоқлари: GSM (850/900/1800/1900 МГц), WCDMA/HSPA (900/1800/1900/2100 МГц), FDD-LTE (B1, B3, B5, B7, B8, B34, B38, B39, B40, B41), TD-SCDMA, CDMA;
Платформа: Android Oreo'ниг MIUI 9 талқини;
Дисплей: 5,99", 2160 х 1080 белги, 18:9, 403ppi, 1500:1, IPS;
Бош камера: қўш сенсорли, 12 Мп, (Sony IMX486, 1,25 мкм, f/1.75) + 20-Мп (Sony IMX376, 2 мкм, TetraCell, f/1.75), 4К@30fps;
Селфи камера: 20 Мп, Sony IMX376, 2 мкм, TetraCell;
Процессор: 8 ядроли, 4 x 2,2 ГГц + 4 x 1,8 ГГц, Qualcomm Snapdragon 660;
Видео карта: Adreno 512 650 МГц;
Оператив хотира: 4/6 ГБ LPDDR4X;
Ички хотира: 64/128 ГБ eMMC 5.1;
Қўшимча хотира: йўқ;
GPS ва ГЛОНАСС: бор;
Bluetooth 5.0 HID: бор;
Қўшимча: Wi-Fi (802.11a/b/g/n/ac), 2x2 MU-MIMO, USB Type-C;
nano-SIM: қўш;
Бармоқ изи сканери: бор;
Аккумулятор: 3010 мА соат, QuickCharge 3.0 18W;
Ўлчамлари: 158,7 х 75,44 х 7,3 мм;
Вазни: 168 грамм.

Сайтимизнинг энг чиройли расмларини Инстаграмдаги саҳифамизда томоша қилинг!