Xiaomi Mi 7’нинг барча хусусиятларини биттада кўриб чиқамиз!

  •   DiMaX
  •  2828
  •  19.02.2018 11:22

Xiaomi Mi 7’нинг барча хусусиятларини биттада кўриб чиқамиз!

Хитойлик ушбу компаниянинг еттинчи авлод флагмани – Mi 7 смартфони ҳақида турли маълумотлар, унинг расмлари ва ҳатто рендер видеоси ҳам тарқалган. Бироқ унинг тақдимоти йилнинг кўплаб смартфонлари сингари MWC 2018 кўргазмаси доирасида эмас, балки кейинроқ бўлиб ўтиши айтилаётир.

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi 7 ҳар томонлама суратлар ва видеода!

AKKet нашри эса Xiaomi Mi 7’нинг барча хусусиятлари ҳақидаги тўлиқ маълумотни қўлга киритганини хабар қилмоқда. Қисқача айтганда, ушбу флагман 5,65 дюймли IPS-экранга эга, унинг томонлари эса ўзаро 18:9 нисбатда, тасвир аниқлиги 2160х1080 пикселли. Смартфон энг илғор – 8 ядроли Snapdragon 845 процессори, Adreno 630 график тезлатгичига эга. Қўшалоқ асосий камера, USB Type-C порти, NFC модули, тезкор қувватлаш технологиясини қўллаб-қувватловчи 4480 мА/соат сиғимли аккумулятор билан жиҳозланган. Операцион тизим сифатида эса Android 8.1 Oreo талқини базасидаги MIUI 9 танланган.

Агар батафсил тўхталадиган бўлсак, Xiaomi Mi 7 техник хусусиятлари қуйидагича...

Корпусининг материали ва ранглари

Ранглари

Қора, кўк, оқ

Корпус материали

Металл, керамика

Қўллаб-қувватланадиган тармоқлар

Уяли алоқа технологиялари

UMTS

EDGE

GPRS

HSPA+

LTE Cat 18 (1.2 Гбит/с)

EV-DO Rev.

TD-SCDMA

TD-HSDPA

Процессор

SoC (кристалли тизим)

Qualcomm Snapdragon 845

Технологик жараён

10 нанометр

Процессор (CPU)

4x 2.8 ГГц Kryo 385

4x 1.8 ГГц Kryo 385

Процессор разрядлилиги

64 бит

Архитектураси

ARMv8-A

Иккинчи даражали (L2) кэш-хотираси

3072 КБ

3 МБ

Процессор ядролари сони

8

Процессорнинг такт частотаси

2800 мегагерц

График процессор (GPU)

Qualcomm Adreno 630

Тезкор хотира (RAM) ҳажми

6 ГБ

8 ГБ

Тезкор хотира (RAM) тури

LPDDR4X

Тезкор хотира каналлари сони

Тўрт каналли

Тезкор хотира частотаси

1866 мегагерц

ЎҚИНГ: Snapdragon 845 чипли илк смартфон синовда барча рақибларини «ер тишлатди»!

Доимий хотира

Доимий хотира ҳажми

64 ГБ

128 ГБ

Экран

Технологияси

IPS

Диагонали

5.65 дюйм

Томонларнинг ўзаро нисбати

18:9

Тасвир аниқлиги

1080х2160 пикселли

Пикселлар зичлиги

427 ppi (ҳар дюймда шунча пиксел)

Ранглар чуқурлиги

24 бит

Датчиклар

Датчиклар (сенсорлар)

Яқинлашув датчиги

Ёруғлик датчиги

Акселерометр

Компас

Гироскоп

Барометр

Бармоқ изи сканери

Холл датчиги

ЎҚИНГ: Смартфонда нечта ва қандай датчиклар бўлади?

Асосий камера

Датчик тури

CMOS (complementary metal-oxide semiconductor)

ISO (ёруғликни сезиши)

100 – 3200

Диафрагма

f/1.7

Чақноқ тури

Қўшалоқ LED

Тасвир аниқлиги

4608х3456 пикселли

15.93 мегапикселли

Видеога олиш аниқлиги

3840х2160 пикселли
8.29 мегапикселли

Видеога олиш частотаси

30 кадр/сония

Камера хусусиятлари

Автофокус

Серияли съёмка

Рақамли зум

Оптик зум

Тасвирни рақамли барқарорлаштириш

Тасвирни оптик барқарорлаштириш

Географик тэглар қўйиш

Панорамали съёмка

HDR съёмка

Сенсорли фокуслаштириш

Қиёфани таниш

Оқ ранг баланси созламаси

ISO созламаси

Экспозициянинг компенсацияланиши

Автоматик ишга тушириш

Саҳнани танлаш режими

RAW

Олд камера

Датчик тури

CMOS (complementary metal-oxide semiconductor)

Диафрагма

f/2.0

Тасвир аниқлиги

3264х2448 пикселли

7.99 мегапикселли

Видеога олиш аниқлиги

1920х1080 пикселли

2.07 мегапикселли

Видеога олиш частотаси

30 кадр/сония

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларида сифатли суратга олиш учун камерани қандай созлаймиз?

Модуллар ва портлар

Навигация ва жойлашувни аниқлаш

GPS

A-GPS

GLONASS

BeiDou

 

Wi-Fi

802.11a (IEEE 802.11a-1999)

802.11b (IEEE 802.11b-1999)

802.11g (IEEE 802.11g-2003)

802.11n (IEEE 802.11n-2009)

802.11n (5 ГГц)

802.11ac (IEEE 802.11ac)

Dual band

Wi-Fi Hotspot

Wi-Fi Direct

Wi-Fi Display

 

Bluetooth талқини

5.0

Bluetooth хусусиятлари

  • A2DP (Advanced Audio Distribution Profile)
  • LE (Low Energy)

 

USB портининг тури

USB Type-C

USB портининг талқини

2.0

USB портининг хусусиятлари

USB орқали қувватлаш

Периферик қурилмалар улаш

Маълумотлар узатиш

On-The-Go

 

Қулоқчин тирқиши (3,5 миллиметрлик)

Йўқ

 

Қурилмалар уланиши

Computer sync

OTA sync

Инфрақизил порт

Tethering

DLNA

NFC

VoLTE

ЎҚИНГ: Xiaomi Mi Mix 2S’нинг илк «жонли» видеосини кўрамиз!

Аккумулятор

Сиғими

4480 мА/соат

Тип

Li-polymer (литий-полимерли)

Тезкор қувватлаш технологияси

Qualcomm Quick Charge 3.0

Хусусиятлари

Тезкор қувватлаш

Олинмайдиган батарея

Операцион тизим

Операцион тизим талқини

Android 8.1 Oreo базасидаги MIUI 9

ЎҚИНГ: Redmi 5 Plus ва бошқа Xiaomi смартфонларининг нархлари (2018 йил 17 февраль)

Кўриб турганингиздек, Xiaomi Mi 7 бозордаги смартфонлар орасида энг илғор техник таъминот билан жиҳозланган, аммо у OLED-матрицага эга эмас. Шунингдек, анъанавий 3,5 миллиметрлик қулоқчин тирқиши йўқлиги ҳам фойдаланувчиларга ортиқча ноқулайлик туғдиради. Ҳозирда тезкор қувватлашнинг Quick Charge 4.0 ва ҳатто 4.0+ талқини чиққан эса-да, хитойликларнинг флагмани фақат Qualcomm Quick Charge 3.0 талқинини қўллаб-қувватлайди.

Афсуски, янги смартфон Qi технологияси бўйича симсиз қувватлаш технологиясига эгами ёки йўқлигини ҳозирча аниқлаб бўлмаган. Балки ҳали тақдимот вақтигача Mi 7’нинг хусусиятларига яна аниқлик киритилар. Унинг экранига бармоқ изи сканери интеграция қилиниши ҳақида ҳам тахминлар бор.

ЎҚИНГ: Xiaomi'дан яхши смартфон танлаймиз, бу – осон иш эмас!