Xiaomi Mi 8’да «ишкал» чиқди: энг муҳим функцияси умуман ишламас экан!

  •   DiMaX
  •  4091
  •  06.08.2018 15:16

Xiaomi Mi 8’да «ишкал» чиқди: энг муҳим функцияси умуман ишламас экан!

Май ойида расман тақдим этилиб, яқинда бозорга чиқарилган Xiaomi Mi 8 флагмани бир қатор илғор инновацион ечимларни ўзида жамлаган. Аммо маълум бўлишича, улардан бири, тағин энг муҳими ҳозирча ишламас экан!

ЎҚИНГ: 30 июлда Xiaomi'нинг энг қиммат смартфони сотувга чиқарилди

Xiaomi корпорацияси куни кеча Россияда ўзининг юбилей флагмани – Mi 8 смартфонининг тақдимотини ўтказган эди. Шунда маълум бўлдики, фойдаланувчининг қиёфасини таниш орқали блокировкадан чиқариш функцияси европаликлар учун ҳозирча татбиқ этилмаган экан. Компаниянинг Россиядаги ваколатхонасидан маълум қилишларича, бу функция навбатдаги прошивка янгиланишлари билан бирга тақдим этилади.

Tjournal нашри журналистларининг аниқлаштиришларича, бу ерда муаммо шундаки, юзни таниш тизимини европаликларнинг қиёфаларида синаб кўриш ишлари ҳали ниҳоясига етмаган. Бу борадаги тестлар якунлангач, смартфон қулфини қиёфа орқали очиш функцияси MIUI янгиланиши билан фаоллаштирилади.

Хитойнинг ўзида Xiaomi Mi 8 флагмани июннинг бошиданоқ сотилиб келмоқда, Россия бозорига эса расман 8 августдан чиқарилади. Айни дамда ундаги юзни таниш тизими осиёликлар (асосан хитойликлар ва қиёфаси уларга кўпроқ ўхшаганлар) юзини танишга кўпроқ мўлжалланган. Европаликларни эса у «ҳаммасининг юзи бир хил» тарзида кўрар экан! Қизиғи шундаки, iPhone X борасида айнан аксинча – у хитойликларнинг юзини фарқлай олмаган эди.

ЎҚИНГ: iPhone X ўзаро умуман қариндош бўлмаган хитойликларнинг ҳам фарқига бормади!