Xiaomi Mi 8 Explorer Edition: хотираси турли конфигурацияда бўлган ажойиб флагман

  •   Saroy
  •  2016
  •  13.07.2018 15:22

Xiaomi Mi 8 Explorer Edition: хотираси турли конфигурацияда бўлган ажойиб флагман

Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi  компанияси Mi 8 флагмани билан бирга Explorer Edition версиясини ҳам намойиш қилди. Янги қурилма 8 ГБ ОЗУ ва 128 ГБ ПЗУ билан таъминланди. Ҳозирда смартфон хотирасининг бир нечта версияси мавжудлиги  ҳақида маълумот пайдо бўлди.

TENAA сертификация бюроси маълумотлар базасида келтирилишича, девайс 4, 6 ёки 8 ГБ версиядаги тезкор хотира ҳамда 64, 128 ёки 256 ГБ версиядаги ички хотира билан таъминланган.  Афсуски, сертификация ҳужжатида   комбинациялар варианти очиб берилмаган.

ЎҚИНГ:Ўзбекистонда сотилаётган барча ноутбуклар нархи (2018 йил 11 июль) – Olcha.uz’да Ўзбекистон бўйлаб БЕПУЛ етказиб берилади!

Эслатиб ўтамиз, смартфон 6.21-дюймли кенг форматли  OLED-дисплейга эга бўлиб, унинг формати 2248×1080 пикселга тенг.  Чипи Snapdragon 845, 12 Мп қўш камераси ҳам бор, батарея сиғими  3000 мАч.

Mi 8 Explorer Edition’нинг оддий версиялардан ажралиб турадиган жиҳатлари, қурилмага ўрнатилган юзни  3D-сканирлар датчигининг борлигидир, агар эсласангиз, iPhone X’да ҳам шундай эди. Яна бир  жиҳати, бу албатта, экран остига беркитилган бармоқ излари сканери бўлади.

ЎҚИНГ:Xiaomi Beryllium – "қувватли" флагман смартфон

Смартфон яқин кунларда сотувга чиқарилади. Тақдимотда маълум қилинишича, 8/128 ГБ версияси 579 доллар туради, демак  4 ёки 6 ГБ ОЗУ бўлган моделлари арзон бўлиши керак.

Хабарларни тез ва осон ўқиш учун Андроид иловамизни сақлаб олинг.