Xiaomi Mi 8’нинг нархлари аллақачон дўконларга чиқди («жонли» суратлар)

  •   DiMaX
  •  11143
  •  24.05.2018 11:55

Xiaomi Mi 8’нинг нархлари аллақачон дўконларга чиқди («жонли» суратлар)

Xiaomi компанияси ушбу ойнинг охирида бўлиб ўтадиган матбуот анжуманида ўзининг саноқ бўйича Mi 7 ҳамда корпорациянинг саккиз йиллигига бағишланган Mi 8 смартфонларини тақдим этмоқчи. Юбилей флагманининг айрим хусусиятларини эса у аллақачон ёпиқ тақдимот тадбирида кўрсатган ҳам.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг махфий тақдимотида Mi 8 хусусиятлари ва нархлари фош бўлди

Аввалроқ тарқалган хабарларга кўра, хотира ҳажмига кўра Xiaomi Mi 8 смартфонининг нархи 440 ддан то 500 АҚШ долларигача бўлиши тахмин қилинган эди.

Хитойдаги дўконлар аллақачон Xiaomi Mi 8 нархини эълон қилиб қўйишибди:

Эълонларга кўра, бу флагманни 2999 юань нархида сотишади, бу эса тахминан 470 АҚШ долларига тўғри келади. Кўриб турганингиздек, бу смартфоннинг 31 май куни тақдим этилиши ҳам таъкидланган.

Буларда айни шу нарх Xiaomi Mi 8’нинг қайси модификациясига тегишли экани ёзилмаган. Кузатувчилар тахминича, 64 гигабайт ҳажмли флэш-хотирага эга талқини бўлиши керак.

ЎҚИНГ: Иш ҳолатидаги Xiaomi Mi 8 «жонли» видеода: бармоқ изи сканери экранда экан!