Xiaomi Mi 8 сериясида яна иккита янги модел: биттасининг тақдимот куни ҳам маълум! (+«жонли» сурат)

  •   DiMaX
  •  1850
  •  06.09.2018 18:44

Xiaomi Mi 8 сериясида яна иккита янги модел: биттасининг тақдимот куни ҳам маълум! (+«жонли» сурат)

«Хитойча Apple» ўзининг юбилей смартфонларини уч хил моделда – стандарт Mi 8, соддалаштирилган Mi 8 SE ҳамда премиал Mi 8 Explorer Edition талқинларида чиқарганди. Энди унинг бошқа модификациялари ҳам тақдим этилиши маълум бўлган.

ЎҚИНГ: Xiaomi’нинг навбатдаги – ёшларбоп Mi 8 Youth Edition флагмани: Snapdragon 710 чипли ва 8/128 ГБ хотирали!

MySmartPrice ресурсининг «ишончли» манбага таяниб хабар беришича, Xiaomi компанияси яқин орада Mi 8 Youth Edition ҳамда Mi 8 Screen Fingerprint Edition русумли иккита янги моделни намойиш этади. Булардан иккинчисини Mi 8 UD деб ҳам аташмоқда. Номларидан ҳам маълум бўлиб турганидек, улардан бири ёшларга мўлжалланган, иккинчисида эса бармоқ изи сканери экранга жойланган бўлади.

Xiaomi Mi 8 Youth Edition модели хотира ҳажмига кўра учта: 4/64, 6/64 ва 6/128 гигпабайтлик вариантда чиқади. У кул ранг, тилларанг ва мовий корпусларда таклиф этилади. Миш-мишларга кўра, бу – стандарт Xiaomi Mi 8 смартфонининг салгина соддалаштирилган модификацияси бўлади. Унинг процессори худди Mi 8 SE моделидаги каби – якка кристалли Snapdragon 710 чипи, аммо камералари худди Mi 8 ҳамда Mi 8 Explorer Edition’даги сингари кучли бўлиши айтилмоқда.

Ice Universe никли хитойлик машҳур инсайдер Mi 8 Youth Edition моделининг нархини ҳам маълум қилган. Унга кўра, мазкур смартфонга 1999 юань миқдорида нарх белгиланади, бу эса 292 АҚШ долларига тенг.

Яна бир хитойлик манба эса Mi 8 Youth Edition смартфони 18 ёки 19 сентябрдаёқ расман намойиш этилишини айтаётир:

Xiaomi Mi 8 Screen Fingerprint Edition моделига келсак, у икки хил: 6/128 ҳамда 8/128 гигабайтлик тезкор/доимий хотирага эга талқинларда чиқарилади. Бу девайс корпуслари қора ва тилларанг вариантларда тақдим этилади. Унда дактилоскопик датчик, худди Mi 8 Explorer Edition моделидаги каби, дисплейнинг ўзига интеграция қилинади, қолган техник хусусиятлари эса стандарт Mi 8’дан фарқ қилмайди.

Ҳар иккала янги смартфон MIUI 9 график қобиғи остидаги Android 8.1 Oreo операцион тизими бошқаруви остида ишлайди.

Xiaomi’нинг шу пайтгача бозорга чиқарилган аксарият моделлардаги смартфонларини эса бир йиллик кафолати билан онлайн буюртма асосида Terashop.uz интернет-дўконимиздан харид қилиш имкони мавжуд.

ЎҚИНГ: Xiaomi смартфонларининг янгиланган нархлари – Ўзбекистон бўйлаб бепул етказиб берилади! (2018 йил 25 август)