Xiaomi Mi 8 – йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Xiaomi Mi 8 – йилнинг энг яхши смартфони бўлади

Жорий йилнинг ўзида смартфон бозорида бир қанча девайслар тақдим қилинди. Мисол учун, уч сенсорли бош камера билан таъминланган Huawei P20 Pro, илғор Super AMOLED-экрани билан ҳайратга солувчи Samsung Galaxy S9, шиша корпусли OnePlus 6 ва бошқалар. Бироқ экспертларнинг фикрича, жорий йилда Xiaomi Mi 8 флагмани улар орасида энг яхшиси бўлади. Кеча мазкур флагман акс этган навбатдаги суратлар интернет тармоғида тарқалди.

Энг яхши мобил алоқа воситасини ишлаб чиқараётган компаниялар унинг баҳосини ўйлаб ҳам ўтирмасдан, "осмондан олиб" қўйишяпти. Бугун уларнинг нархи 1600 АҚШ долларигача етади. Натижада, кўпчилик нархи инсофсизларча қўйилган девайсни харид қилишни хуш кўрмайди. Бироқ, 2018 йилда янада такомиллашган Xiaomi Mi 8 йилнинг энг илғор смартфони рақибларидан анча-мунча арзон бўлишини исботлаши ҳозирданоқ маълум қилинмоқда.

Xiaomi Mi MIX 2S айни пайтда жаҳоннинг энг яхши бешта мобил алоқа воситалари рўйхатига киритилган. Хусусан, сурат олиш бўйича бу моделнинг имкониятлари юқори. Кучли процессор, яхши камера, сифатли экран ҳамда замонавий дизайнга эга смартфон 527 АҚШ долларидан бошлаб сотилмоқда. Яъни, рақибларидан 2 баробар арзон. Бу - ақлбовар қилмас ҳақиқат!

Ўқинг:Арзон Galaxy S9"нинг видеоси тарқалди

Xiaomi Mi 8 модели янада илғор жиҳат ва технологиялар билан таъминланишини ҳисобга олсак, бу флагман жаҳоннинг энг яхши учта флагманлари қаторидан ўрин эгаллайди. Бунга шубҳа йўқ. Мисол учун, 2,8 ГГц частота оралиғида ишлайдиган Qualcomm Snapdragon 845 процессорининг ўзи унинг кучли платформага эга эканини исбот қилади.

Смартфоннинг тезкор ва доимий хотираси тегишлича 6 ва 64 гигабайт ҳажмга эга. Унинг қўш объективли асосий камераси 20 мегапикселли суратлар ола билади. Шунингдек, бу камера «сунъий ақл» – AI технологияси билан бойитилган.

Шу билан бирга, Xiaomi Mi 8 смартфонининг диагонали 6,01 дюймли экранига виртуал бармоқ изи сканери ўрнатилади.

Xiaomi Mi 8 телефонидаги муҳим ўзига хослик юзнинг 3D Face технологияси орқали тўлиқ сканер қилинишидир. Ҳозирча жаҳонда фақатгина iPhone X флагмани ана шундай жиҳатга эга бўлган. Агар хитойлик компания бунинг уддасидан чиқса, Xiaomi Mi 8 модели бу функцияга эга Android тизимида ишлайдиган илк смартфон бўлади. Смартфондаги яна бир «имзо» ундаги икки диапазонли GPS тизими бўлади. Бу тизим 1575.42 МГц частотали L1 ҳамда 1176.45 МГц частотали L5 сигнал тизимларини қўллаб-қувватлайди.

Qualcomm вакиллари эса аллақачон бундай GPS технологияси аввалгиларига қараганда электр энергияни 50% га камроқ истеъмол қилишини маълум қилишган. Шу билан бирга, тизим 5 метрдан 0,3 метргача аниқ ишлайди. яъни бугунги талқинидан 15 баробар аниқроқ.

Бундай технологиялар жой олган Xiaomi Mi 8 моделининг нархи 449 АҚШ доллари бўлишини турли манбалар эълон қилишмоқда. Буларнинг барчаси мазкур хитойлик "ақлли телефон"га 2018 йилда "энг яхши мобил алоқа воситаси" бўлишини таъмин қилади. 31 май куни тақдимоти кутилаётган Xiaomi Mi 8 июндан, яъни бир ҳафтадан сўнг сотувга чиқарилади.

Ўқинг: Топ-12: Харидоргир смартфонлар – нарх ва жиҳат

Ҳаяжонли дамлар яқин, уни биз билан қарши олинг!